Ишончли вакил ва депутат шерободлик сайловчилар билан мулоқот қилди

20.10.2021, 20:06

Ишончли вакил ва депутат шерободлик сайловчилар билан мулоқот қилди

Шеробод тумани "Галагузар" маҳалласида ўтган учрашувда ишончли вакил сайловолди дастуридаги келгуси беш йилликдаги режалар ҳақида маълумот бериб ўтди. Мамлакатни, хусусан, воҳа иқтисодиётини, ижтимоий ҳаётини яхшилаш бўйича аниқ лойиҳаларга тўхталди. Ш.Мирзиёев сурхондарёлик сайловчилар билан учрашувда воҳани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун 50 трлн. сўм маблағ ажратилишини ва бу маблағлар нималарга сарфланишини айтиб ўтган эди.

Ишончли вакил номзод томонидан келтирилган лойиҳалар воҳаликларнинг ҳаётида қандай ижобий ўзгаришлар ҳосил қилиши борасида ҳам тўхталди.

Мазкур учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палтаси депутати Ҳазратқул Хўжамқулов ҳам иштирок этди. Сайловчиларга номзоднинг сайловолди дастуридаги устувор йўналишларга тўхталиб ўтди ҳамда 24 октябрь куни партиядан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақириб қолди.

Ишончли вакил ва депутат аҳоли хонадонларида бўлди

ЎзЛиДеПдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарё вилоятидаги ишончли вакили ва Олий Мажлис Қонунчилик палтаси депутатлари маҳаллама-маҳалла, уйма-уй юриб сайловолди тарғибот учрашувларини ўтказяпти.

Ишончли вакил  Шеробод туманидаги "Дўстлик" маҳалласида яшовчи Равшан Кенжаевнинг хонадонида ҳам бўлди. Хонадонсоҳиблари билан суҳбатда ўтган беш йил давомида эришилган оламшумул ютуқлар, инсон қадри учун, унинг фаровон ҳаёти учун келгуси беш йилликдаги режалар хусусида суҳбатлашилди.

Ишончли вакил Абдулхаким Эшмуродов ва Олий Мажлис Қонучилик палатаси депутати Ҳазратқул Хўжамқулов Шеробод тумани "Каттаҳаёт" маҳалласида яшовчи Тоҳир Маматқулов хонадонида бўлишди. Отахон билан суҳбатда бўлиб, сайловда  фаол иштирок этишга ундади.

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    476
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+