Аҳолини сифатли дори-дармон воситалари билан таъминлаш – устувор мақсадимиз!

20.10.2021, 20:13

Аҳолини сифатли дори-дармон воситалари билан таъминлаш – устувор мақсадимиз!

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига O’zLiDePдан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент вилоятидаги ишончли вакили Раъно Турдибоева “Паркент-фарм” эркин иқтисодий зонасидаги “UZGERMED PHARM” да ҳам бўлди.

Ҳудудда олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари билан яқиндан танишди.

Ишончли вакил бу ерда фаолият юритувчи ишчи-ходимлар ва қурувчилар билан ўтган сайловолди ташвиқотида сўнгги беш йилда юртимизда  фармацевтика саноатини ривожлантириш, аҳолини сифатли дори-дармон воситалари билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани ҳақида сўз юритди.

Корхонада ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ички бозорни маҳаллий дори-дармон воситалари ҳамда тиббиёт буюмлари билан янада кўпроқ тўлдириш учун республикамизнинг фармацевтика соҳасини ривожлантиришга хизмат қилишини эътироф этди.

Номзоднинг сайловолди дастури ва унинг доирасида ишлаб чиқилган Янги Ўзбекистон стратегиясида фуқароларнинг соғлиғини асраб-авайлаш масаласи энг муҳим вазифалардан бири этиб белгиланганини таъкидлади.

Унга кўра, ўзимизда ишлаб чиқарилган дори-дармон ва тиббиёт воситаларининг миқдори 80 фоизга етказилиши, тармоқдаги ишлаб чиқарувчиларга берилган имтиёзлар яна 5 йилга узайтирилиб, замонавий фармацевтика кластерлари ҳамда зоналари ташкил этилиб, мавжудларини янада ривожлантириш режалаштирилганини баён этди.

 Самимий руҳда кечган мулоқотда сўз олганлар келгусида корхонада ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ички бозорни маҳаллий дори-дармон воситалари ҳамда тиббиёт буюмлари билан янада кўпроқ тўлдириш учун республикамизнинг фармацевтика соҳасини ривожлантиришга хизмат қилиши ҳақида маълумот беришди.

Шунингдек, корхонада флаконларда инъекцион лиофил кукун ва суюқлик кўринишидаги, ишлатишга тайёр шприц ручкалардаги, ҳамда ампула дори воситалари, онкология соҳасида  зарур бўладиган тиббий , гален дори воситалари, доривор ўсимликлар етиштириш ва узум данагидан доривор воситалари,  тайёр дори воситалари, заҳарга қарши зардоб, экспорт ўрнини босувчи дори воситаларини ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилиши натижасида аҳоли сифатли ҳамда арзон дори воситалари харид қилиш имкониятига эга бўлишини қайд этишди.

Ишончли вакил Раъно Турдибоева йиғилганларни аҳолини сифатли дори-дармон воситалари билан таъминлашни ўз сайловолди дастурида устувор мақсад этиб белгилаган муносиб номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    462
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+