Тотув ва фаровон ҳаёт учун овоз берамиз!

20.10.2021, 20:13

Тотув ва фаровон ҳаёт учун овоз берамиз!

Ишончли вакил Раъно Турдибоева Паркент тумани Заркент қишлоғида истиқомат қилувчи тожик миллати вакиллари билан ҳам учрашди.

Заркентнинг юқорисида – тоғ ён бағрида жойлашган, “Заркент бобо”, “Қуш қўнмас авлиё” номлари билан машҳур бўлган зиёратгоҳ ҳовлисида ўтказилган сайловолди ташвиқотида тожик миллатига мансуб бўлган қишлоқ аҳолиси ҳамда фаоллари иштирок этишди.

Ишончли вакил Раъно Турдибоева қишлоқнинг “Истиқлол”, “Қўрғон”, “Янгиобод”, “Тожибой Ризаев”, “Давлатобод” МФЙлари фаоллари, таълим муассасалари раҳбарларига номзод сайловолди дастури мазмун-моҳиятини тарғиб қилди.

Тошкент вилоятидаги сайловчилар билан учрашувда Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятига тўхталаркан, бу диёрнинг энг асосий бойлиги – аслида, унинг меҳнаткаш, бағрикенг, кўпмиллатли халқидир, дея алоҳида эътироф этганини етказди.

Шунингдек, номзод сайловолди дастурининг “Маданий-маънавий тараққиёт сари” номли бандини тарғиб қилди.

Унга кўра, келгуси беш йилда мамлакатимизда миллатлараро тотувликни таъминлаш бундан буён ҳам устувор тарзда диққат марказида бўлишини таъкидлади.

Юртимизда яшаётган барча миллат ва элат вакиллари ўртасида ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш учун зарур шароитлар яратишга қаратилган сиёсат изчил давом эттирилишини билдирди.

Бугунги сайловолди учрашувини айнан тожик миллатига мансуб аҳоли қатлами билан ўтказишдан мақсад ҳам уларнинг кайфиятларини билиш, қийнаб турган муаммоларини ўрганиш, дастур юзасидан фикр-мулоҳазалари ва таклифларини олишдан иборатлигини айтди.

Ишончли вакил билан кечган самимий мулоқотда сайловчилар сўнгги беш йилда туманда замонавий типдаги 54-умумий ўрта таълим ҳамда болалар мусиқа ва санъат мактаби бинолари қуриб, фойдаланишга топширилганини мамнуният билан айтишди. Янгиланаётган Паркентдаги ўзгаришларни қайд этишди.

Учрашувда сўз олган ўзбек ва тожик тилларида таълим берувчи 42-умумий ўрта таълим мактаби директори Раим Ашуров ўзбек ва тожик халқлари тинч-тотув яшаб келишаётгани, Ўзбекистонда яшовчи тожикларга нисбатан ҳеч қачон миллатчилик кайфияти билан муносабатда бўлинмаганини эътироф этди. Қишлоқда истиқомат қилувчи тожиклар учун ўзларини намон этишлари, урф-одат ва анъаналарини сақлаб, тарихий Ватанлари билан узвий ҳаёт кечиришлари учун барча имкониятлар етарли эканини қайд этди.

Тожик тилида таҳсил берувчи мактаб ҳам замон талабларига тўла жавоб беришини айтаркан, эндиликда 6 ёшгача бўлган болаларни мактабгача таълим билан қамраб олишда тожик тилидаги ўқув қўлланма ва ёки дастур ишлаб чиқилса, айни муддао бўлиши борасидаги ўз фикр ва таклифларини билдирди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    306
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+