Ишончли вакил Ўрта Чирчиқ тумани сайловчилари билан учрашди

20.10.2021, 20:15

Ишончли вакил Ўрта Чирчиқ тумани сайловчилари билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига партиядан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили Раъно Турдибоева Ўрта Чирчиқ тумани сайловчилари билан учрашди. 

Сайловолди ташвиқот учрашувида туман фаоллари, маҳаллий Кенгашдаги партия депутатлари, фахрийлар, аҳоли ҳамда Шавкат Мирзиёевга хайрихоҳ бўлган ёшлар вакиллари иштирок этишди.

Ишончли вакил партия номзодининг “Янги Ўзбекистон – инсон қадри устувор бўлган жамият ва халқпарвар давлатдир” номли сайловолди дастури мазмун-моҳиятини бирма-бир ҳаётий мисоллар келтириш билан шарҳлаб берди.

Сайловолди дастур доирасида қабул қилинган Янги Ўзбекистон стратегиясида белгиланган устувор йўналишлар ҳақида батафсил тўхталди.

Номзод Тошкент вилояти сайловчилари билан ўтказган учрашувида таъкидлаганидек, келгуси беш йилда вилоятни ҳар томонлама ривожлантиришга йўналтирилган чора-тадбирлар ҳақида ҳам атрофлича маълумотлар берди.

Ўрта Чирчиқ сайловчилари билан ташвиқот учрашувида туман фаолларидан бир гуруҳи сўз олиб, ўз муносабатларини билдиришди.

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    298
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+