Келгуси беш йил Бухоро учун ўзгаришлар йили бўлади

21.10.2021, 18:08

Келгуси беш йил Бухоро учун ўзгаришлар йили бўлади

Самойдин Хусеновнинг Бухоро шаҳридаги тарғибот учрашуви  фахрий кексалар, нуронийлар,  маҳалла фаоллари ва фаол ёшлар иштирокида ўтказилди.

Учрашув аввалида сўз номзоднинг, кенг қамровли демократик ислоҳотлар ташаббускори Шавкат Мирзиёевнинг вилоятга ташрифи тафсилотлари тўғрисида борди. Номзоднинг вилоятга ташрифи бухоролик сайловчилар кайфиятига ижобий таъсир кўрсатгани, уларнинг вилоят тараққиётига бўлган ишончининг янада мустаҳкамланиши, ўз олдига янада узоқ йилларга мўлжалланган мақсадларни қўйишида замин яратди. Айниқса, вилоятда келгуси беш йиллик том маънода Бухоро аҳолиси ҳаётида жуда катта бурилишлар ясаши таъкидланди.

Ишончли вакил номзоднинг ўтган беш йилликда амалга оширган фаолияти, соҳалардаги туб ислоҳотлар, вилоятдаги ўзгаришлар хусусида гапирди. Пенсия муаммоларининг ҳал этилиши, пластик ва нақд пул ўртасидаги муносабатлар ва валюта бозорининг тартибга солиниши каби ислоҳотлар алоҳида таъкидлаб ўтилди. 

-Ўтган беш йилда салмоқли ижобий натижаларга эришдик, - дейди ишончли вакил Самойдин Хусенов. - Ютуқларимизни жаҳон ҳамжамияти ҳам эътироф этмоқда. Лекин бу – олис, мураккаб ва айни пайтда шарафли, хайрли йўлнинг бошланиши, дебочасидир. Эришилган муваффақиятлар билан қаноатланиб қолмаслигимиз, олий мақсадлар сари узлуксиз интилишимиз  лозим. Олдинда янги, улкан вазифалар турибди. Марра жуда баланд қўйиляпти. Ўзбекистон дунёнинг энг пешқадам, энг илғор давлатларидан бири бўлиши керак. Шундан келиб чиқиб, Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев ўз сайловолди дастурида ватанимизни янада равнақ топтиришга, халқимиз салоҳиятини тўлароқ рўёбга чиқаришга йўналтирилган мақсадлар, вазифаларни илгари сурмоқда. Бу вазифалар ниҳоятда кенг қамровли бўлиб, давлатимиз, жамиятимизнинг барча жабҳаларига тааллуқлидир. Ҳар бир йўналиш доирасида амалга ошириладиган ишлар, вазифалар, шунингдек, вилоят ҳаётида муҳим бўлган ислоҳотлар алоҳида таъкидлаб ўтилди. “Халқ қабулхолари”га давлат ташкилоти мақомининг берилиши, олий таълим муассасалари, халқ таълими ва соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ қилишга қаратилган амалий ишлар, қолаверса, юртимизни яшил ҳудудга айлантириш борасида режалаштирилган ишлар халқимиз ҳаётида муҳим ўзгаришларни ясаши шубҳасиз.

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    322
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+