Ишончли вакил таълим соҳаси вакиллари билан мулоқот қилди

21.10.2021, 18:13

Ишончли вакил таълим соҳаси вакиллари билан мулоқот қилди

Ишончли вакил Самойдин Хусеновнинг Бухоро шаҳрида режалаштирилган навбатдаги учрашуви ижтимоий соҳа вакиллари билан бўлди.

Бухоро шаҳар халқ таълими ва соғлиқни сақлаш тизими, мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари иштирокида бўлиб ўтган учрашувда ўтган беш йилликда амалга оширилган ишларга тўхталиб ўтилди. Сўнги йилларда мактабгача таълим ташкилотлари ишлаш тизимининг ўзгариши, соҳадаги ислоҳотлар натижасида жорий йилда болаларни боғчага қамраб олишнинг 73 фоизга етгани таъкидланди. “Обод маҳалла”, “Обод қишлоқ” дастурлари доирасида таълим муассасаларининг қайта таъмирланганлиги, ўқитувчиларнинг таълим бериши ва ўз ўрнида малакасини ошириши учун яратилган имконият ва шарт-шароитлар, улар маошининг оширилганлиги қайд этилди.

Олий таълим муассасаларига қабулнинг ошганлиги, лицей ва коллежларнинг касб-ҳунар мактаблари, техникумларга айлантирилганлиги,  “Президент мактаби”, “Ижод мактаби”нинг ташкил этилиши ўқувчиларнинг ҳам билим олишдаги иштиёқини кучайтирганига аҳамият берилди.  Номзоднинг ўтган беш йилликдаги фаолиятининг тизимли давоми ҳисобланган сайловолди дастур олти муҳим йўналишдан иборат бўлиб, ишончли вакил томонидан макзкур йўналишлар ва улар доирасида амалга ошириладиган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди. 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мадина Баратова сўзга чиқиб, номзоднинг вилоятга ташрифи ва унда вилоятда амалга оширилиши режалаштирилган ишларнинг белгиланганлигини таъкидлаб, ислоҳотлар натижасида Бухоро аҳолиси ва ёшларининг қўлга киритаётган ютуқлари тўғрисида сўзлади. Номзод томонидан таълим тизимига қаратилаётган эътиборни эътироф этди.

Учрашувда партиянинг Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси СТМ раҳбари Насимжон Алимов сўзга чиқиб, сайлов қонунчилигидаги ўзгаришлар, сайловнинг мақсад ва вазифалари тўғрисида маълумотлар берди.

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    323
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+