Ишончли вакил Бухоро давлат университетида талабалар билан учрашди

21.10.2021, 18:16

Ишончли вакил Бухоро давлат университетида талабалар билан учрашди

O'zLiDePдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Бухородаги ишончли вакили Самойдин Хусенов Бухоро давлат университети талаба ёшлари билан мулоқот қилди.

Учрашувда ўтган  беш йилликдаги фаолият сарҳисоби ҳамда келгуси беш йилликдаги режалар баён этилди. Ҳар йили  “ёшларнинг энг зўр бизнес ғоялари”га йилига 50 миллиард сўм маблағ ажратилиши талаба ёшлар олдига янги орзу ва мақсадларни қўйишларида замин яратади. Шунингдек, вилоятда Ўзбекистон – Абу-Даби инвестиция компанияси томонидан  “Бизнес мактаб” ташкил этилади. 2026 йилга бориб  мактаб ёшидаги ўқувчилар сони 390 минг нафарга етишини инобатга олиб,  вилоятда 50 мингга яқин янги ўқувчи ўрни яратилади. Бунинг учун,  24 та янги мактаб қурилади,  262 таси реконструкция қилинади  ва капитал таъмирланади.

Бу каби режалар келажак авлод вакиллари учун қилинаётганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди. Барча ёшларни сайловларда фаол иштирок этишга чорлаб қолишди.

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    373
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+