Ишончли вакилнинг учрашувлари Тахтакўпир, Қораўзак ва Чимбой туманларида ташкил қилинди

21.10.2021, 18:17

Ишончли вакилнинг учрашувлари  Тахтакўпир, Қораўзак ва Чимбой туманларида ташкил қилинди

Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича ишончли вакили Абат Данияровнинг сайловчилар билан учрашуви Тахтакўпир, Қораўзак ва Чимбой туманларида ташкил қилинди. 

Ишончли  вакилнинг учрашуви даставал Тахтакўпир тумани ҳокимиятида бўлиб ўтди.

Ишончли вакил номзоднинг ўтган беш йил мобайнида амалга оширилган туб ислоҳотларни қайд этиб, келгуси беш йилда илгари сурилаётган “Инсон қадри учун” тамойили асосланган сайловоолди дастурнинг аҳамияти  ҳаётий  мисоллар билан тушунтирилди.  

Ишончли вакилнинг  кейинги манзили  Чимбой туманидаги 5 сонли умум таълим мактабида давом этди. Учрашувда ишончли вакил  сайловчиларга номзоднинг меҳнат фаолияти ва сайловолди дастурининг мазмун-моҳияти, ҳар бир йўналишига тўхтаб ўтди. 

Хусусан, “Ҳудудларни мутаносиб ривожлантириш – мамлакатимиз тараққиётининг гарови” йўналиш бўйича ҳудудларни мутаносиб ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилиши белгиланган бўлиб, бу борада ҳар бир ҳудуд бўйича туман ва шаҳарлар кесимида 14 та беш йиллик дастурлар ишлаб чиқилмоқда.

Бундан ташқари мазкур йўналишда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида ҳудудларнинг “ўсиш нуқталари”дан келиб чиқиб, муҳандислик-коммуникация  ва ижтимоий инфратузилма  объектлари  қурилишига алоҳида эътибор қаратилиши, бунда 70 минг километр магистрал ва паст кучланишли электр тармоқлари, 22 мингдан ортиқ трансформатор ҳамда 100 дан зиёд подстанция қурилиши ва янгиланиши, 70 минг километрдан зиёд автомобиль йўллари, 15 минг километрдан ортиқ ичимлик суви ва 1 минг километр оқова сув тармоқлари қурилиши, мамлакатимиз бўйича аҳолини марказлашган ичимлик суви билан таъминлаш даражаси 87 фоизга етказилиши белгиланган.

Бундан ташқари, зарур шароитлар ташкил қилиш орқали 2026 йилда Ўзбекистонга ташриф буюрадиган хорижий туристлар сони 9 миллионга, туризм хизматлари экспорти 1,8 миллиард долларга етказилиши ҳам белгиланган бўлиб, бу борада Қорақалпоғистон Республикаси ва Оролбўйида экотуризмни ривожлантириш бўйича алоҳида дастур амалга оширилиши белгиланган.

Бунда Мўйноқнинг янги аэропорти имкониятларидан кенг фойдаланилиши, бундан ташқари, 8 мингдан ортиқ маданий мерос объектлари имкониятларидан самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилиши ва ушбу йўналишда давлат дастури қабул қилиниши алоҳида этироф этилган.

Бутун мамлакатимиз бўйлаб “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси татбиқ этилиши ҳам  назардан четда қолмаган бўлиб, хонадон, кўча, маҳалла ва қишлоқ, шаҳарларда, йўл бўйлари ва дала четларига дарахтлар экиш, ҳар бир ҳудуд иқлимига мос кўчатларни етиштириш, суғориш ҳамда парвариш қилиш тизими жорий этилади.

Бу тизим орқали ҳудудларда ҳар йили камида 200 миллион тупдарахт кўчатлари экилиши белгиланган. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида “Янги Ўзбекистон боғи” намунаси асосида камида 50 гектар майдонда “яшил боғлар” барпо этилиши дастурдан ўрин олган.

Мазкур тадбирлар натижасида Қорақалпоғистон ҳамда Хоразм воҳасининг экологик шароитини яхшилаш, ушбу ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга катта ҳисса қўшади.

 Учрашув давомида сайловчиларнинг ҳам фикр ва таклифлари тингланди ва барчани сайловда номзодимиз Шавкат Мирзиёевни қўллаб-қувватлашга чақириб қолди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    302
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+