Ишончли вакил ва депутат маҳаллама-маҳалла юриб тарғибот ишларини олиб боряпти

21.10.2021, 18:33

Ишончли вакил ва депутат маҳаллама-маҳалла юриб тарғибот ишларини олиб боряпти

Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўзининг қизғин палласида. ЎзЛиДеПдан Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарё вилоятидаги ишончли вакил Абдулхаким Эшмуратов ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ҳазратқул Хўжамқулов Шерободлик сайловчилар билан маҳаллама-маҳалла, уйма-уй юриб тарғибот учрашувларини ўтказишяпти.

Учрашувларда номзоднинг сайловолди дастуридаги устувор йўналишларни батафсил тушунтириб ўтмоқда.

Таъкидланганидек, номзоднинг сайловолди дастурида келгуси беш йилликда аҳоли фаровонлиги учун янги ғоялар, ташаббуслар, дастурлар ишлаб чиқилиши кўзда тутилган. Хусусан, шаҳар ва туманларда иқтисодий комплекс таркибига кирадиган барча идораларнинг бош вазифаси “маҳаллабай” ишлаш асосида камбағалликни қисқартириш ва ишсизликни бартараф этиш ҳисобланади. 2026 йил якунигача камбағаллик камида 2 баробар қисқартирилади.

2023 йилдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи ставкаси 15 фоиздан 12 фоизга туширилади. Келгуси уч йилда уй-жойга муҳтож 10 мингдан зиёд хотин-қизларга имтиёзли шартлар асосида уй-жойлар ажратилади. Эҳтиёжманд аҳолини ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам билан таъминлаш даражаси ҳозирги 60 фоиздан 100 фоизга етказилади.

Халқ вакили сайловчилар билан тарғибот жараёнида шу жиҳатларга алоҳида урғу бериб ўтди. ЎзЛиДеПдан номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақириб қолди.

Ишончли вакил ва депутат Шеробод туманидаги "Чағатой" маҳалласида яшовчи Хушбоқ Пайғамовнинг хонадонида ҳам бўлди.

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    271
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+