Ишончли вакил “MILKY PLANET” хусусий чорвачилик наслчилик агро фермаси ходимлари билан мулоқот қилди

21.10.2021, 18:34

Ишончли вакил “MILKY PLANET” хусусий чорвачилик наслчилик агро фермаси ходимлари билан мулоқот қилди

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент вилоятидаги ишончли вакили Раъно Турдибоева Ўрта Чирчиқ туманидаги “MILKY PLANET” хусусий чорвачилик наслчилик агро фермасида сайловчилар билан учрашди. 

Ишончли вакил номзоднинг сайловолди дастури мазмун-моҳиятини тарғиб қилди. Сайловолди дастурнинг қишлоқ хўжалигида самарадорликни оширишга қаратилган йўналишида белгиланган устувор мақсадлар ҳақида тўхталди.

Унга кўра, чорва моллари зотларини яхшилаш бўйича миллий дастур амалга татбиқ этилишини маълум қилди.

Шунингдек, чорва учун озуқабоп экинлар майдонини икки баробардан зиёд ошириб, 340 минг гектардан 700 минг гектарга етказилишини билдирди.

Бундан ташқари, 11 миллион гектар яйловларни қайта тиклаб, ҳосилдорлигини ошириш чоралари кўрилиши, гўшт, сут, тухум ва балиқ етиштириш ҳажми 1,5−2 марта кўпайтирилиши белгиланганини қайд этди.

Ишончли вакил Раъно Турдибоева жонкуяр, шижоатли раҳбар, эл-юртга садоқат ва фидойилик билан хизмат қилиб келаётган муносиб номзод Шавкат Мирзиёевни қўллаб-қувватлашга чақирди.

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    260
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+