Янги Ўзбекистон – рақобатбардош маҳсулотлар юрти

21.10.2021, 18:38

Янги Ўзбекистон – рақобатбардош маҳсулотлар юрти

O’zLiDePПдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили Раъно Турдибоева Ўрта Чирчиқ туманидаги “Fresh food Pack” МЧЖда корхона ишчи-ходимларидан иборат сайловчилар билан учрашди.

Атиги 4 ой муқаддам ҳам хароба ҳолатда бўш ётган ерда 2015 йилда ташкил қилинган “Fresh food Pack” МЧЖнинг Vak-Mak номи остидаги маккажўхориларни вакуумли қадоқларда тайёрлаш ва сотиш стартапи ишга туширилиши натижасида 120 дан ортиқ маҳаллий аҳоли иш билан таъминланди.

Ишончли вакил партия номзодининг сайловолди дастурини тарғиб қилди. Шунингдек, Янги Ўзбекистон стратегиясида келгуси беш йилда амалга оширилиши белгиланган мақсад ва вазифалар, асосий йўналишлар ҳақида батафсил маълумотлар берди.

Айниқса, дастурнинг “Фаол тадбиркорлик ва манзилли молиявий кўмак – камбағалликни қисқартиришнинг муҳим омили” банди мазмун-моҳиятини ҳаётий далиллар келтириш билан атрофлича ёритиб берди. 

Учрашувда сўз олган корхона раҳбари Иқбол Сайидахмедов юртимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилган самарали чора-тадбирлар унга жуда қўл келганини таъкидларкан, мана шундай ислоҳотларнинг ташаббускори бўлган Шавкат Мирзиёевга овоз бериш истагида эканини билдирди.

Ишончли вакил Раъно Турдибоева йиғилганларни мамлакат тақдирига бефарқ бўлмасдан, унинг келажагини белгиловчи сайловда фаол қатнашишга ундаркан, ўз халқига садоқат билан хизмат қилиб келаётган Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    348
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+