Ишончли вакил Гурландаги тадбиркорлик субъектларида бўлди

21.10.2021, 18:40

Ишончли вакил Гурландаги тадбиркорлик субъектларида бўлди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилояти бўйича ишончли вакили Амин Вапаев гурланлик  сайловчилар билан учрашди.

Гурлан тумандаги “GLOBAL TEKS”  МЧЖда ўтказилган учрашувда ишончли вакили номзоднинг сайловолди дастуридаги муҳим йўналишлари хусусида корхона ишчиларига маълумотлар берди. Мазкур корхона асосан трикатаж маҳсулотларини ишлаб чиыаришга ихтисослашган. Бу ерда 1000 нафардан ортиқ гурланлик хотин-қизларнинг бандлиги таъминланган. Корхона асосан қўшни давлатларга ва ички бозорга 10 хилдан ортиқ турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.

Мулоқотлар давомида ишончли вакил номзоднинг дастурда аниқ режалар, улуғ мақсадлар, яъни, Ўзбекистонни ривожланган мамлакатлар қаторига олиб чиқиш учун кўзланган амалий ишлар ҳақида гапирди.

Шунингдек, сайловолди дастурда келгуси 5 йилликда вилоятда 250 мингдан зиёд янги иш ўрни яратиш мақсади қўйилган. Уларнинг 100 мингдан ортиғи маҳаллаларда тадбиркорликни кенг жорий этиш орқали амалга оширилади. 12 минг гектар пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, аҳолига очиқ танлов асосида ижарага берилади. Шунингдек, транспорт, таълим, тиббиёт, экология ва бошқа ижтимоий соҳалардаги режалар ҳам маълум қилинди.

Учрашув якунида ишончли вакил корхона ишчиларини якдиллик билан Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашига чақирди.

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    355
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+