Фарғона давлат университети талаба ёшлари билан тарғибот учрашуви ўтказилди

21.10.2021, 18:44

Фарғона давлат университети талаба ёшлари билан тарғибот учрашуви ўтказилди

Ишончли вакил Энахон Сидиқованинг сайловчилар билан бўлган навбатдаги учрашуви Фарғона давлат университетида бўлиб ўтди.

Учрашув аввалида Энахон Сидиқова томонидан Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан сўнгги беш йилда эришилган ютуқлар, изчил ислоҳотлар самараси хусусида иштирокчилар билан фикр алмашилди.

Мулоқот давомида ишончли вакил номзоднинг фарғоналик сайловчилар билан бўлган учрашувида мактабгача таълим билан қамров даражаси 90 фоизга етказиш, ўрта таълим мактабларининг қуввати 100 минг ўринга ошириш, етакчи хорижий университетлар билан бирга 4 та янги олийгоҳ ташкил этиш каби вазифаларни белгилаб берганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Учрашувда Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари Мавлудахон Ибрагимова, Баҳромжон Рахмоналиевлар ҳам иштирок этди.

Мавлуда Ибрагимова сўзга чиқиб, номзоднинг сайловолди дастурида ёшларга яариб берилаётган имконият ва имтиёзлар хусусида тўхталиб ўтди ҳамда сайловда фаол иштирок этишга чорлаб қолди.

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    96
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+