Ишончли вакил учкўприклик сайловчилар билан мулоқот қилди

21.10.2021, 18:45

Ишончли вакил учкўприклик сайловчилар билан мулоқот қилди

O'zLiDePдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Фарғонадаги ишончли вакили Энахон Сидиқова учкўприклик сайловчилар билан учрашди.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 28 сентябрь куни Бағдод тумани “Гулистон” шаҳарчасида сайловчилар билан бўлиб ўтган учрашувида келгуси беш йилликдаги режалар хусусида гапирганди.

Унда ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш, аҳоли даромадларини ошириш мақсадида келгуси беш йилда вилоятда 420 мингдан зиёд янги иш ўрни ташкил этиш мақсад қилинган.

Бундан ташқари тадбиркорлик, хизматлар ва ҳунармандчиликни ривожлантириш орқали 120 минг, қишлоқ хўжалиги соҳасида 140 мингдан зиёд аҳоли бандлиги таъминланиши кўзда тутилганлиги, келгуси беш йилда вилоятда 8 миллиард долларлик 11 мингдан зиёд инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши, саноат йўналишидаги лойиҳалар ҳисобига 115 мингта янги иш ўрни яратилиши, вилоятда экспортни 3 баробарга ошириб, 2 миллиард долларга, шундан саноат маҳсулотлари экспортини 1,6 миллиард долларга етказилиши  ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

Кўтаринки ва чинакам ватанпарварлик руҳида ўтган учрашув сўнггида сайловчилар ўзлари танлаган ва Ватан тақдири учун муносиб номзодга овоз беришларини билдирдилар.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари Мавлудахон Ибрагимова, Баҳромжон Рахмоналиев ҳам иштирок этдилар.

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    361
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+