Ишончли вакил сайловчилар билан учрашув якунларига бағишланган брифинг ўтказди

22.10.2021, 17:44

Ишончли вакил сайловчилар билан учрашув якунларига бағишланган брифинг ўтказди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига    кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд вилоятидаги Ишончли вакили Рустам Холмуродов оммавий ахборот воситалари ходимлари учун  сайловчилар  билан  учрашувлари  якунларига бағишланган брифинг ўтказди.

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 20 сентябрь кунидан бошлаб Марказий сайлов комиссияси томонидан сайловолди ташвиқот кампаниясига расман старт берилди.

Шу кундан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд вилоятидаги ишончли вакили сифатида рўйхатга олинган Самарқанд давлат уневерситети ректори Рустам Холмуродов  ўз фаолиятини бошлади.

Ишончли вакил Самарқанд вилояти бўйлаб амалга оширилган тарғибот тадбирлари жараёнида турли соҳа вакиллари билан 30 дан ортиқ учрашувлар ўтказди. Учрашувлар давомида вилоят миқёсида 100 минг нафардан ортиқ сайловчилар қамраб олинди, 500 нафарга яқин фуқаролар билан юзма-юз мулоқотда бўлди. Мулоқотлар жараёнида ишончли вакил фуқароларимизнинг билдирган фикр ва мулоҳазаларини таҳлил қилганлигини қайд этар экан, бугун Янги Ўзбекистон сайловчиларининг дунёқараши ўзгарганлигига, сиёсий фаоллиги, келажакка ишончи ошганлигига, юрт тақдирига бефарқ эмаслигига амин бўлганлигини эътироф этди.

Албатта сайлов билан боғлиқ жараёнларни ташвиқот материалларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Роликлар, фотолар, плакатлар ва яна 20 дан зиёд турдаги кўргазмали, босма ҳамда аудиовизуал материаллар тайёрланди.

Шунинг баробарида номзодимизнинг сайловолди дастури китоб шаклида чиқарилиб, сайловчилар эътиборига ҳавола этилди.

20 сентябрдан сайловолди тарғибот даврида номзоднинг ҳамда ишончли вакилининг вилоят бўйича 30 дан ортиқ оммавий турли соҳа вакиллари билан жойлардаги учрашувлари, партиянинг 50 дан ортиқ оммавий тарғибот тадбирлари, 10 та турли акциялар ва бошқа тарғибот тадбирлари юзасидан кўрсатувлар, видеолавҳалар, таҳлилий мақолалар тайёрланиб, ОАВда ёритиб борилди.

Шу ўринда айрим рақамлар, мисолларни келтириб ўтаман. Хусусан давлат ва нодавлат телеканалларда 100 га яқин хабарлар, роликлар ёритилди. Шунингдек, давлат ва нодавлатлар радиоканаллардан 20 дан зиёд материаллар эълон қилинди.

Босма  нашрларда регламент асосида партиямиз номзоди сайловолди дастурига бағишланган таҳлилий мақолалар чоп этилди. Шунингдек, вилоят ва туманлардаги  босма нашрда ҳам қатор мақолалар чоп этилди. Бундан ташқари  партиянинг ва ишончли вакилнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида 1000 га яқин маълумотлар, фото ҳамда видеолавҳалар жойлаштирилди.

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    725
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+