Ишончли вакил туризим соҳаси вакиллари билан учрашди

22.10.2021, 17:45

Ишончли вакил туризим соҳаси вакиллари билан учрашди

Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд вилоятидаги Ишончли вакили Рустам Холмуродов “Ипак йўли” туризм халқаро университетида туризм соҳаси вакиллари билан учрашди.

Тадбирда Ишончли вакил сўзга чиқиб, ўтган 5 йилда юртимизда амалга оширилган ислоҳотлар ҳақида гапирар экан, номзоднинг келгуси 5 йилга мўлжалланган сайловолди дастурида ватанимизни янада равнақ топтиришга, халқимиз орзу-истакларини рўёбга чиқаришдек буюк мақсадлар, вазифалар илгари сурилганини таъкидлади.

Хусусан, партиядан номзод Ш.Мирзиёевнинг Самарқанд вилояти сайловчилар билан учрашувда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича беш йиллик дастурида Қадим ва навқирон Самарқандни туризм шаҳрига айлантириш борасида ишлаб чиқилган мақсадли режаларнинг амалга ошиши чин маънода вилоятимиз иқтисодиётини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этишини қайд этди. 

- Мутахассисларнинг таъкидлашича, ўтган давр давомида Самарқанд туризм салоҳиятининг кўпи билан 5 фоизидан фойдаланиб келган. Шахсан давлат раҳбари ташаббуси билан ўтган 5 йил давомида вилоятда соҳани ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар бошлаб юборилди. Самарқанддаги Имом ал-Бухорий мажмуасининг қайта реконструкция қилиниши,  янги аэропорт қурилиши, "Samarqand SITY" туристик зонасининг барпо этилиши, олдинда турган улкан режалар учун дебоча вазифасини ўтайди, - деди Р.Холмуродов.

Хусусан, дастурга кўра, «Самарқанднинг асосий драйверларидан бири бўлган туризм соҳасида 40 минг киши бандлиги таъминланади. Вилоятни юртимизнинг “Туризм дарвозаси”га айлантириш орқали, келгуси беш йилда туризм хизматлари ҳажмини камида 10 баробарга оширилади. Бунда, 600 дан ортиқ янги меҳмонхона ва оилавий меҳмон уйлари ташкил этилиб, ётоқ ўринлар сони 22 мингтага етказилади.

Тадбирда сўз олганлар, биргина Туризм соҳасида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳатлар боис чин маънода “Самарқанд руйи зам сайқали”га айланишини таъкидлар экан, Шавкат Мирзиёевнинг дастурида ҳар бир ҳудуднинг ўзига хослиги ва имкониятлари тўлиқ қамраб олинганлиги билан аҳамиятлилигини айтишди.

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    368
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+