Ишончли вакил Сайҳунобод тумани сайловчилари билан учрашди

22.10.2021, 17:46

Ишончли вакил  Сайҳунобод тумани сайловчилари билан учрашди

Ишончли вакил Покиза Аҳмеджонованинг сайҳунободлик сайловчилар билан учрашуви тумандаги “Баҳмалсой” маҳалласида жойлашган 2-сон касб-ҳунар мактабида бўлиб ўтди. Унда сайловолди тадбирига астойдил қизиққан, бугун ҳаётда ўрнини топган турли соҳа вакиллари, меҳнат фаҳрийлари ва уй бекалари иштирок этдилар.

-Президентликка партиямиздан кўрсатилган номзод Ш.Мирзиёевнинг сайловолди дастурида  ҳар бир фуқарога давлат ҳисобидан аниқ касб-ҳунарга ўқиш  имконияти яратилиши, касбга ўқитиш кўлами 2 баробар оширилиб, жами 1 миллион нафар ишсиз фуқаро касб-ҳунарга ўқитилиб, бу жараёнда нодавлат таълим муассаларининг иштироки 30 фоизга етказилиши алоҳида таъкидланган, - деди ишончли вакил П.Ахмаджанова. - Шунингдек, касбий таълим билан тизимли шуғулланиш масалалари тўлиқ равишда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ихтиёрига ўтказилади.

Бугунги даврада иштирок этаётганлар орасида аёлларимиз борлигидан ҳам шуни алоҳида таъкидлашни ҳохлардимки, жамиятда аёлларнинг мавқеини оширишга қаратилган сиёсат изчил давом эттирилади. 700 мингдан зиёд ишсиз хотин-қизлар давлат ҳисобидан касб-ҳунарга ўқитилади.

Учрашувда O'zLiDeP Сирдарё  вилояти Кенгаши аппарат раҳбари Шоҳиста Бозорбоева ва партия фаоллари иштирок этишди. Тадбир иштирокчилари номзодни ёқлаб овоз беришларини таъкидлашди.

O'zLiDeP Сирдарё  вилояти Кенгаши

 матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    315
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+