Ишончли вакил тадбиркорлик субъектида бўлди

22.10.2021, 17:47

Ишончли вакил тадбиркорлик субъектида бўлди

Покиза Ахмаджанова Гулистон туманидаги “БЕК МЕТАЛЛ” МЧЖ ишчи-ходимлари билан учрашди.

-2023 йилдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи ставкаси 15 фоиздан 12 фоизга туширилади, юридик шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқлари бирлаштирилиб, ягона кўчмас мулк солиғи жорий қилинади. Келгуси беш йилда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулотни 1,6 баробар ошириш вазифаси олдимизда турибди. 2030 йилга бориб аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад 4 минг доллардан оширилади ва “даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар” қаторига киришга пухта замин яратилади. Президентликка номзод Ш. Мирзиёевнинг сайловолди дастурида бу борада  мукаммал дастурлар белгиланган, - деди ишончли вакил П.Ахмаджанова.

Учрашувда O'zLiDeP Сирдарё  вилояти Кенгаши аппарат раҳбари Шоҳиста Бозорбоева ва партия фаоллари қатнашди.

“БЕК МЕТАЛЛ” МЧЖда меҳнат қилаётган ходимлар ҳам шу юрт фуқароси сифатида сайловда иштирок этиб, муносиб номзод учун овоз беришларини изҳор этишди. Чунки бу танлов уларнинг эртаси, фарзандларининг келажаги учун берилажак овоз эканлигини яхши билишади.

O'zLiDeP Сирдарё  вилояти Кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    319
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+