Ишончли вакил тадбиркорлар фаолияти билан танишди

22.10.2021, 17:48

Ишончли вакил тадбиркорлар фаолияти билан танишди

Покиза Ахмаджанова  “Сирдарё политех кластур” МЧЖ ходимлари билан учрашди.

Сайҳунободда ҳам ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар кўпайиб бораяпти. “Сирдарё политех кластер” МЧЖнинг янги биносида дастлабки иш кунлари ишончли вакилнинг учрашувига уланиб кетди.

-2030 йилга бориб аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад 4 минг доллардан оширилади ва “даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар” қаторига киришга пухта замин яратилади. Президентликка номзод Ш. Мирзиёевнинг сайловолди дастурида бу борада мукаммал дастурлар белгиланган, - деди ишончли вакил П.Ахмаджанова.

Учрашувда O'zLiDeP Сирдарё  вилояти Кенгаши аппарат раҳбари Шоҳиста Бозорбоева ва партия фаоллари қатнашди.

“Сирдарё политех кластер” МЧЖда меҳнат қилаётган ходимлар ҳам шу юрт фуқароси сифатида сайловда иштирок этиб, муносиб номзод учун овоз беришларини изҳор этишди.

O'zLiDeP Сирдарё  вилояти Кенгаши

 матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    404
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+