Ишончли вакил Гулистон Давлат университетида учрашув ўтказди

22.10.2021, 17:49

Ишончли вакил Гулистон Давлат университетида учрашув ўтказди

Президентликка номзоднинг ишончли вакили Покиза Ахмеджанова, O'zLiDeP вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Ш.Бозорбоева ва партия фаоллари Гулистон Давлат университетида сайловолди учрашувини ўтказди.

Ишончли вакил Покиза Ахмеджанова номзоднинг сайловолди дастурига ёшларга доир  киритилган лойиҳалар ҳақида гапириб ўтди.

-Олий таълимга қамров даражасини 50 фоизга етказиш билан бирга, асосий эътибор таълим сифатини оширишга қаратилади. 2026 йилга қадар 10 та олийгоҳ нуфузли халқаро рейтинглар олишга эришади. Шунингдек, давлат олийгоҳлари босқичма-босқич меҳнатга ҳақ тўлаш, ходимлар сони, тўлов контракт миқдори ва таълим шаклини мустақил белгилайди. Уларнинг молиявий барқарорлигини ошириш мақсадида, ижтимоий солиқ ставкаси амалдаги 25 фоиздан 12 фоизга туширилади, бўшаган маблағлар таълим муассасаларини ривожлантиришга йўналтирилади. Хусусий олийгоҳларда таълим олаётган талабаларга ҳам, 7 йиллик таълим кредитини олиш тартиби жорий этилади. Бу лойиҳаларнинг замирида ёшларимизнинг келажакда етук мутахассис, давлатнинг таянчи ва суянчи бўлишга қодир инсонлар бўлиш нияти бор.

Гулистон Давлат университети ректори Муҳсин Хажиев ҳамда ГулДУ талабаси Ёрқинжон Хайитбоевларнинг “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да  ёшларга берилаётган имтиёз ва имкониятлар учун миннатдорлик билдиришди. Бу йилги сайлов ёшлар учун ҳам ўзига хос байрам, танлов ва синов эканлиги ҳар бир талабалар томонидан эътироф этилди.

Университетдаги учрашув иштирокчилари эртанги куннинг янада порлоқ, ҳаётимиз фаровон, ёшларимиз бахтли бўлиши учун ҳам Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев учун овоз беришларини айтишди.

O'zLiDeP Сирдарё  вилояти Кенгаши

 матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    471
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+