Ишончли вакил Қўқон шаҳридаги сайловчилар билан мулоқот қилди

22.10.2021, 18:23

Ишончли вакил Қўқон шаҳридаги сайловчилар билан мулоқот қилди

O'zLiDePдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Фарғонадаги ишончли вакили Энахон Сидиқова Қўқон шаҳридаги 6-сонли мусиқа ва санъат мактабида сайловчилар билан учрашди.

Номзоднинг сайловолди дастурида фаол тадбиркорлик ва манзилли молиявий кўмак – камбағалликни қисқартиришнинг муҳим омили эканлиги алоҳида муҳим йўналиш сифатида қайд этилган эди. Мамлакатимизда 2026 йил якунига қадар камбағалликни камида 2 баробар қисқартириш энг муҳим вазифаларимиздан бири бўлиши, 2022 йилдан бошлаб корхоналарнинг мол-мулк солиғи ставкаси 2 фоиздан 1,5 фоизга камайтирилиб, тадбиркорлар ихтиёрида 500 миллиард сўм маблағ қолдирилиши, 2023 йилдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи ставкаси 15 фоиздан 12 фоизга туширилиши кўрсатиб ўтилган.

Учрашувда сўзга чиққан кекса авлод вакиллари ва ёшлар ўтган давр мобайнида ислоҳотлар, янгиланишлар кириб бормаган бирор бир соҳа қолмаганлиги, халқни рози қилиш, камбағалликни тугатиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида тўлқинланиб гапирдирлар.

Сўз олганлар айниқса, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Қўқон шаҳрида ҳар икки йилда бир марта халқаро ҳунармандчилик фестивали ўтказилиши белгиланганлиги, фестивал доирасида иқтидорли ҳунармандлар ва истеъдодли ёшларни жалб қилиш мақсадида “Мен Қўқонга бораман” шиори остида кўрик-танловларнинг ташкил этилганлиги азал-азалдан ҳунармандлар шаҳри бўлган кўҳна Қўқон аҳолисини янада руҳлантириб юборганлиги ҳақида тўхталиб ўтдилар.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Мавлудахон Ибрагимова, O'zLiDeP вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Халимжон Рахмонов ва турли соҳа вакилларидан иборат шаҳар аҳолиси иштирок этди.

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    392
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+