Ишончли вакил ва депутатлар фарғоналик талаба ёшлар билан мулоқот қилди

22.10.2021, 18:24

Ишончли вакил ва депутатлар фарғоналик талаба ёшлар билан мулоқот қилди

Президентликка O’zLiDePдан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилоятидаги ишончли вакили Энахон Сидиқова Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиалида профессор-ўқитувчилар ва талабалар билан учрашди.

Ишончли вакил номзоднинг сайловолди Дастурида “Cифатли таълим – инсон капиталини ривожлантиришнинг ҳал қилувчи омили” йўналишини таҳлил қилиб ўтди.  Мактабгача таълимдаги қамров даражаси ҳозирги 62 фоиздан камида 80 фоизга етказилиши, бунинг учун қўшимча равишда 7 мингдан зиёд янги боғча ташкил этилиши, олий таълимга қамров даражасини 50 фоизга етказиш билан бирга, асосий эътибор таълим сифатини оширишга қаратилиши, олий таълимда сифат ва рақобат муҳитини кучайтириш мақсадида 2026 йилгача хусусий олийгоҳлар сони камида 50 тага етказилиши Дастурнинг муҳим йўналишларидан бири этиб белгиланганлигини айтиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари Мавлудахон Ибрагимова, Дониёр Ғаниев, Баҳромжон Рахмоналиевлар иштирок этишди.

Мулоқотда эзгу мақсадларга хизмат қилувчи Дастурнинг мазмун-моҳияти профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг соҳа тараққиётига оид қизғин савол-жавобларига уланиб кетди.

Ишончли вакил сайловчиларни Янги Ўзбекистонда сифатли таълим, рақобатбардош кадрлар тайёрлашни ўз олдига мақсад қилиб олган муносиб номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирди.

  • Кўрилди
    860
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+