Қўқон шаҳридаги Тиббиёт коллежидаги ўқитувчи ва талаба ёшлар билан учрашув ўтказилди

22.10.2021, 18:25

Қўқон шаҳридаги Тиббиёт коллежидаги ўқитувчи ва талаба ёшлар билан учрашув ўтказилди

O'zLiDePдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Фарғонадаги ишончли вакили Энахон Сидиқова Қўқон шаҳридаги Тиббиёт коллежида сайловчилар билан учрашди.

Учрашувда ишончли вакил Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида тиббиёт соҳасига ажратиладиган маблағлар 2 баробар оширилиб, асосий эътибор хонадонбай тиббий профилактикага қаратилиши ва бу орқали бирламчи бўғин томонидан халқимизга малакали тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашга эришилиши, репродуктив ёшдаги ва ҳомиладор аёллар, болалар учун юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш тизими такомиллаштирилиб, биринчи босқичда 46 та туманлараро перинатал марказлар барпо этилиши, 11 та тиббиёт олий таълим муассасаси трансформация қилиниб, уларнинг қошида клиникалар ташкил этилиши ҳамда ўқитувчиларнинг хорижда тизимли малака ошириши йўлга қўйилиши белгиланганлиги ҳам энг аввало инсон қадри учун амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ёрқин мисоли эканлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

Қўқонлик сайловчилар билан учрашув қизғин савол-жавобларга уланиб кетди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Мавлудахон Ибрагимова, O'zLiDeP вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Халимжон Рахмонов ва турли соҳа вакилларидан иборат шаҳар аҳолиси иштирок этди.

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    521
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+