Ишончли вакил обод маҳаллада бўлиб нуронийлар билан мулоқот қилди

22.10.2021, 18:32

Ишончли вакил обод маҳаллада бўлиб нуронийлар билан мулоқот қилди

“Зиёкорлар” маҳалласида бугунги кунда 5610 фуқаро, 932 хонадон, 1322 оила тинч-тотув истиқомат қилиб келмоқда. Урганч шаҳрининг Наврўз шаҳарчасида жойлашган мазкур маҳалладаги ўзгаришлар билан танишиш, аҳоли билан самимий мулоқот қилиш мақсадида ишончли вакил Амин Вапаев маҳаллада бўлди. Маҳаллада 3 та оилавий боқча, 1 та давлатгача таълим ташкилоти, 1 та мактаб, 1 та оилавий поликлиника мавжуд бўлиб,    2021 йил “Обод маҳалла” давлат дастури доирасида маҳаллада бир қанча ишлар амалга оширилди. Хусусан, дастур доирасида 3 км ички йўллар асфальт қилинди, 1.5 клм пиёдалар йўлаклари барпо этилди, 7 км йўлларга шағал ётқизилди. Кейинги йилга яна 7 км ички йўлларга шағал ётқизилиши режа қилинди. Ҳуддудаги мактаб 7 млрд сўмга капитал таъмирланди.

Ишончли вакил маҳалладаги “Рустам Марям” оилавий боғчаси фаолияти билан танишди. Бу ерда маҳалладаги 25 нафар болажонларга таълим-тарбия бериб келинмоқда. Амин Вапаев кейинги йилларда мактабгача таълим соҳасидаги ислоҳотлар фарзандларимизга сифатли таълим беришга қаратилаётгани таъкидланди.

Ишончли вакил маҳалладаги аҳоли хонадонларида бўлиб, нуроний отахонлар билан суҳбат қилди. Уларнинг ҳолидан хабар олиш билан бирга кейинги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси билан қизиқди.

Маҳалла биносида нуронийлар иштирокида тарғибот учрашуви ҳам ташкил этилди. Ишончли вакил номзоднинг сайловолди дастури ва ундан жой олган ҳар бир бандни бирма-бир, батафсил шарҳлаб берди. Айниқса, камбағалликни тугатиш масалаларига жиддий эътибор қаратиб, инсон қадрини юксалтириш мақсадида Янги Ўзбекистон стратегиясини ишлаб чиққани йиғилганларга манзур бўлди.

Учрашувда сўзга чиққан нуронийлар сўнгги беш йилда турли соҳаларда амалга оширилган ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлар замирида Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилган оқилона сиёсат маҳсули эканини айтишди. Узоқни кўзлаб, Янги Ўзбекистонни қуриш учун Шавкат Мирзиёевга овоз беришларини билдиришди.

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    440
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+