Ёрқин келажак учун овоз берамиз!

22.10.2021, 18:33

Ёрқин келажак учун овоз берамиз!

Урганч шаҳрида ўтказилган учрашувларнинг кейинги манзили вилоят мудофаага кўмаклашувчи Ватанпарвар ташкилоти бўлди. Унда O'zLiDePдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Хоразмдаги ишончли вакили Амин Вапаев, партия вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Шухрат Атажанов ва ишончли вакил ёрдамчиси Дурдона Қабуловалар иштирок этишди.

Унда сўз олганлар номзоднинг дастуридаги хавфсизлик ва очиқ, прагматик фаол ташқи сиёсат борасидаги устувор вазифалар йўналишида келгуси 5 йилликда қилинадиган режалар, дунёдаги ҳозирги мураккаб вазият, қўшни минтақалардаги зиддият ва қуролли низолар Ўзбекистон Республикасининг хавфсизлиги ва тинчлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиши борасидаги маълумотлар айтиб ўтилди.

Мамлакатимиз мудофаа салоҳияти ва ҳарбий қудратини янада мустаҳкамлаш, чуқур ўйланган ва ўзаро манфаатли ташқи сиёсат юритиш бўйича аниқ ва манзилли ишларни давом эттирилиши таъкидланди.

Қўшни давлатларда бўлаётган нотинч вазиятлардан огоҳ бўлиш, тинч ва осойишта ҳаётда яшаётганлигимизга шукрона келтириш, амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида инсон қадри, аҳолининг фаровон ҳаёт кечиришларига қаратилганилигини эътироф этишди.

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    548
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+