Юрт тинчлиги, фаровон ҳаёт учун овоз берамиз!

22.10.2021, 18:34

Юрт тинчлиги, фаровон ҳаёт учун овоз берамиз!

Хоразм вилояти бўйича ишончли вакил Амин Вапаев Урганч шаҳридаги “Феруз Хоразм” МЧЖда тарғибот учрашувларини ўтказди ва корхона фаолияти билан танишди. Ҳозирги кунда корхона пахта хомашёсидан тайёрланган турли газламаларда тикиладиган сифатли трикатаж маҳсулотлари, махсус иш кийимлари ва ҳарбий хизматчилар учун кийимлар тикилиб, буюртмачиларга етказиб берилади. Корхонада 400 нафар хотин-қизнинг доимий бандлиги таъминланган.

Ишончли вакил корхона ишчилари билан мулоқотларда номзоднинг сайловолди дастури тўғрисида маълумот берар экан, бу каби тарғибот учрашувларидан кўзланган асосий мақсад сайловда барчанинг фаол иштирокини таъминлаш, фуқароларимизнинг сиёсий ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш эканлигини таъкидлади.

Учрашувда сўз олганлар, тадбиркорликка кенг йўл очиб берилгани, хотин-қизлар ва ёшлар банлигини таъминланаётгани, эҳтиёжманд оилаларга ажратилаётган имтиёзли уй-жойлар, бир сўз билан айтганда инсон қадрининг юксалаётгани, халқимизнинг эркин ва фаровон яшашларига замин яратилаётгани борасида ўз фикр мулоҳазаларини билдирдилар.  

Корхонада кўп йиллар меҳнат қилаётган аёллар кейинги 5 йилликда амалга оширилган ислоҳотлар  турмуш тарзининг юксалаётганида ўз аксини топгани, тинч ва осайишта юртда, халқ манфаатлари устун жамиятда   яшаётганликларидан миннатдорлигини сайловларда фаол иштирок этиб, шундай тинч ва фаровон ҳаёт учун Шавкат Мирзиёевга овоз беришларини билдирдилар.

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    478
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+