Сифатли таълим ва ёшлар келажаги учун овоз берамиз!

22.10.2021, 18:37

Сифатли таълим ва ёшлар келажаги учун овоз берамиз!

Хоразм вилоятининг барча туман, шаҳарларида чекка қишлоқларда, ишлаб чиқариш корхоналарида, таълим муассасаларида, маҳалларда  ташвиқот учрашувлари ўтказилди.

Ишончли вакил Амин Вапаев ташвиқотнинг охирги кунини қадимий ва улуғ тарихимизни ўзида мужассам этган Хива шаҳридаги Ичан қалъа мажмуасида бўлиб, Пахлавон Махмуд, Муҳаммад Рахимхон Феруз бобомизнинг қабрларини зиёрат қилишдан бошладилар. Тарихий мажмуа ичидаги ҳунармандлар билан суҳбат қилиб, туризмни, ҳунармандчиликни,  ривожлантириш, бутун дунёга Хиванинг жозибасини тараннум этишга хисса қўшиш лозимлигини таъкидлади. 

Шундан сўнг, ишончли вакили Амин Вапаев Хива шаҳридаги Педагогика коллежида ёш сайловчилар билан учрашди. Учрашувда ишончли вакил номзоднинг келгуси беш йилга мўлжалланган “Янги Ўзбекистон – инсон қадри устувор бўлган жамият ва халқпарвар давлатдир” номли сайловолди дастури мазмун-моҳиятини ҳаётий мисоллар билан халқчил тилда батафсил тушунтириб берди.

Учрашувда ЎзЛиДеП вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Шухрат Атажанов, партия Хива шаҳар Кенгаши раиси, шаҳар Кенгаши депутати Алишер Бабажанов ҳамда депутатлар, фаоллар ҳам иштирок этдилар.

Мулоқотда эзгу мақсадларга хизмат қилувчи Дастурнинг мазмун-моҳияти иштирокчиларнинг соҳа тараққиётига оид қизғин савол-жавобларига уланиб кетди.

Ишончли вакил сайловчиларни Янги Ўзбекистонда сифатли таълим, рақобатбардош кадрлар тайёрлашни ўз олдига мақсад қилиб олган муносиб номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирди.

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    503
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+