Ишончли вакил Хивадаги ипакчилик корхонаси фаолияти билан танишди

22.10.2021, 18:38

Ишончли вакил Хивадаги ипакчилик корхонаси фаолияти билан танишди

Ишончли вакил иштирокидаги тарғибот учрашувларини Хива туманидаги “Khiva Silk Fabric” МЧЖдаги  сайловчилар билан мулоқот якунлаб берди.

Маълумот ўрнида шуни айтиш лозимки,  кластер усулига асосланган корхона йилига 140 тоннадан зиёд қуруқ пиллани қайта ишлаш қувватига эга. Бу ерда 110 нафар киши, асосан аёллар иш билан таъминланган. Эътиборлиси, корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳорижий давлатларга экспорт қилинаётир.

Шунингдек, корхонада қўлда гилам тўқиш фаолияти ҳам йўлга қўйилган бўлиб, 20 нафардан ортиқ  ипакдан гилам тўқиш дастгоҳларида 35 нафар гилам тўқувчи аёллар бандлиги таъминланган. Қувонарлиси тез кунларда ипакдан тайёр мато ишлаб чиқаришга мўлжалланган цех ҳам ўз фаолиятини бошлайди. Натижада 55 нафар янги иш ўринлари яратилади. Эндиликда ипак матолар нафақат водийда балки Хоразм воҳасида ҳам ишлаб чиқарилиб ҳорижга экспорт қилинади. Буларнинг барчаси кейинги йиллардан тадбиркорларга яратилаётган имконият ва имтиёзлар маҳсули десак муболаға бўлмайди.

Учрашувда ишончли вакил фабрика ишчи-ходимларга номзод  сайловолди дастури моҳияти батафсил таҳлил қилиб, унинг "Фаол тадбиркорлик ва манзилли молиявий кўмак - камбағалликни қисқартиришнинг муҳим омили" бандида тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш, қатор имтиёзлар берилиб, шунинг воситасида аҳоли даромадини ошириш, янги иш ўринлари ташкил этилиши белгиланганини таъкидлади. Юртимизда кейинги беш йилда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижаси бугун шаҳарларимизда, узоқ қишлоқларимизда, ҳаётимизнинг барча жабҳаларида бўй кўрсатаётгани алоҳида эътироф этилди. Ишончли вакил барчани тадбиркорларга мададкор, инсон қадрини улуғловчи номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирди.

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    206
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+