Янги Ўзбекистон: сифатли таълим бериш – устувор вазифамиз!

22.10.2021, 18:41

Янги Ўзбекистон: сифатли таълим бериш – устувор вазифамиз!

O’zLiDePдан Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили Раъно Турдибоева Ўзбекистон давлат Жисмоний тарбия ва спорт университети профессор-ўқитувчилари, талабалари билан сайловолди ташвиқотини ўтказди.

Ишончли вакил сўнгги йилларда Шавкат Мирзиёев саъй-ҳаракатлари билан юртимизда, хусусан, аҳоли фаровонлигини янада ошириш мақсадида Тошкент вилоятида олиб борилаётган йирик ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ва уларнинг аҳамияти ҳақида тўхталди.

Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон – инсон қадри устувор бўлган жамият ва халқпарвар давлатдир” номли сайловолди дастури моҳиятини кенг тарғиб қилди.

Дастурнинг “Сифатли таълим – инсон капиталини ривожлантиришнинг ҳал қилувчи омили” банди мазмунини халқчил тилда реал ҳаётий мисоллар келтириш билан батафсил таҳлил қилди.

Унга кўра, келгуси беш йилда олий таълим тизимида қамров даражаси 50 фоизга етказилиб, таълим сифатини оширишга катта эътибор қаратилишини билдирди.

Таълим-тарбия ва спорт соҳасидаги изчил ислоҳотлар давом эттирилишини маълум қилди.

Университет Бокс таълим йўналиши 1-босқич талабаси Мадина Саъдуллаева эришилаётган ютуқлар албатта, юртимизда сўнгги беш йилда жисмоний тарбия ва спорт соҳаси ривожига кўрсатилаётган эътиборнинг амалдаги самараси эканини эътироф этди. Спорт мусобақалари ғолиб ва совриндорлари учун имтиёзли таълим квоталари берилганидан мамнунлигини изҳор этди.

Ишончли вакил Раъно Турдибоева 24 октябрда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этиб, унда ўзбек халқининг садоқатли, шижоатли, жонкуяр фарзанди, ислоҳотчи раҳбар Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чорлади.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    959
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+