Янги Ўзбекистон: инсон қадри улуғланган юрт!

22.10.2021, 18:45

Янги Ўзбекистон: инсон қадри улуғланган юрт!

Президентликка O’zLiDeP дан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили Раъно Турдибоева Чирчиқ шаҳридаги Ёшлар марказида сайловолди ташвиқотини ўтказди.

Ташвиқот учрашувида вилоятнинг Бўстонлиқ, Паркент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ, Қибрай, Янгийўл, Тошкент, Олмалиқ туманлари, Чирчиқ ҳамда Янгийўл шаҳарларида яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги берилган бир гуруҳ сайловчилар иштирок этишди.

Сўнгги беш йилда фуқаролик ва пропискага эришиш йўлидаги сунъий тўсиқлар олиб ташланганини эътироф этди.

Ишончли вакил Раъно Турдибоева кейинги йилларда Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар инсонпарварлик ва бағрикенглик тамойилининг амалий ифодаси эканлигини таъкидлади.

– Бугун бизнинг оиламиз унутилмас кун, – дейди Шоира Салимова. – Асли 1979 йилда Тожикистонда туғилганман. 27 йилдан бери Ўзбекистонда яшаймиз. Узоқ йиллар давомида шу юртда яшаб, таълим соҳасида хизмат қилдим, фарзандларим шу улуғ диёрда туғилди. Турмуш ўртоғим, фарзандларим ва менинг Ўзбекистон фуқароси бўлганлигимиз беҳад қувонтирди. Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш борасида инсонпарвар сиёсат олиб борилмоқда.

Тошкент вилояти ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси томонидан фуқароликка қабул қилинган шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспорти расмийлаштирилиб берилди.

Учрашувда сўз олган партия вилоят Кенгаши раиси Тўлқин Файзиев жойларда аҳоли билан ўтказилаётган тадбирларда ҳар бир қатламнинг ўз шукронаси борлигига амин бўлинаётганини таъкидлади.

Ишончли вакил Раъно Турдибоева янги Ўзбекистон Республикаси фуқароларини фуқаролик ҳамда сайлов ҳуқуқига эга бўлганликлари билан қизғин табриклади.

Уларни сайловда фаол иштирок этиб, ўзларининг илк овозларини жонажон юртимизга садоқат билан хизмат қилиб келаётган Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чорлади. 

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    147
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+