Янги Ўзбекистоннинг янги Нурафшони учун овоз берамиз!

22.10.2021, 18:46

Янги Ўзбекистоннинг янги Нурафшони учун овоз берамиз!

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига O’zLiDeP дан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили Раъно Турдибоева сайловолди ташвиқот ишларини Тошкент вилоятининг маркази – Нурафшон шаҳрида давом эттирди.

Сайловолди ташвиқоти Нурафшон шаҳридаги Ёшлар марказининг катта анжуманлар залида фаоллар, маҳаллий Кенгашдаги партия депутатлари, нуронийлар, фахрийлар, аҳоли вакиллари ҳамда Шавкат Мирзиёевга хайрихоҳ ёшлар билан ўтказилди.

Ишончли вакил Раъно Турдибоева Шавкат Мирзиёев ҳаёти, фаолияти ва инсоний сифатларини таърифлаб, унинг халқчил сайловолди дастури мазмун-моҳиятини бандма-банд тарғиб қилди.

Дастур доирасида келгуси беш йиллик учун ишлаб чиқилган Янги Ўзбекистон сратегиясида белгилаб берилган устувор йўналиш ва вазифаларни реал ҳаётий далиллар келтириш билан атрофлича ёритиб берди.

Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўзининг маъмурий марказига эга бўлмаган вилоятда Нурафшон шаҳри деб ном олган энг замонавий шаҳарлардан бири барпо этилаётганини этироф этди.

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятидаги сайловчилар билан учрашувида таъкидлаганидек, келажакда Нурафшон мамлакатимиз пойтахти билан узвий боғланган ҳолда ривожланиб, яқин 10 йилда камида 200 минг аҳоли яшайдиган, замонавий ва аҳоли учун қулай, таълим, тиббиёт ва бизнес маркази бўлган шаҳарга айлантирилиши ҳақида гапирди.

Шунингдек, шаҳарда 30 минг аҳолига мўлжалланган замонавий “Янги Ўзбекистон” турар жой массиви барпо этилиб, унда 5 та мактаб, 12 та боғча, 2 та оилавий поликлиника ва жамоат парки қурилиши, 15 минг талабага мўлжалланган Нурафшон давлат университети ташкил этилиши, давлат-хусусий шериклик асосида 150 миллион долларлик замонавий кўп тармоқли тиббиёт маркази барпо этилиши режалаштирилганини маълум қилди.

Нурафшон шаҳридан пойтахтга олиб борувчи йўллар кенгайтирилиб, алоҳида йўлакда тезюрар электробуслар қатнови ташкил этилиши, бу орқали 2 та шаҳар ўртасида иш ва ўқишга қатнайдиган аҳоли учун қулай ва мунтазам транспорт қатнови йўлга қўйилишини етказди.

Учрашувда сўзга чиққанлар нуронийларга қаратилаётган эътибор ва ғамхўрликлардан мамнунлигини билдиришди. Нуронийларга, қарияларга сўнгги беш йилда амалга оширилганчалик эътибор ва эъзоз кўрсатилмаганини таъкидлашди. Нуронийларга эҳтиром кўрсатган ҳурматга сазовор номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чорлади.

Ишончли вакил Раъно Турдибоева йиғилганларни Янги Ўзбекистоннинг Янги Нурафшони учун Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чорлади.

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    826
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+