Сайловолди ташвиқотлари юқори савияда ўтди

22.10.2021, 18:47

Сайловолди ташвиқотлари юқори савияда ўтди

Халқимиз ҳаётидаги улкан сиёсий воқелик бўлган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига ҳам оз фурсат қолди.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига O'zLiDePдан номзоди кўрсатилган Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент вилоятидаги ишончли вакили Раъно Турдибоеванинг сайловолди ташвиқоти доирасида ўтказилган учрашувлари якуни юзасидан оммавий ахборот воситалари иштирокида брифинг ташкил қилинди.

Нурафшон шаҳридаги Ёшлар марказининг анжуманлар залида ўтказилган брифингда вилоятда фаолият юритувчи ОАВ ходимларига ишончли вакил ишининг якуни, жойларда аҳолининг турли қатламлари билан олиб борилган сайловолди ташвиқот ишлари тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Сайловолди кампаниясида партия вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари ҳам жонбозлик билан фаол иштирок этишгани таъкидланди.

Жорий йилнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган сайловда муносиб иштирок этиш мақсадида партия томонидан кўрсатилган номзод ишончли вакили Раъно Турдибоеванинг сайловолди кампаниясида турли миллат ва элат вакиллари, “темир дафтар”, “аёллар дафтари”, “ёшлар дафтари”да турувчилар, жазони ижро этиш манзил колониясидаги сайлов ҳуқуқига эга бўлган шахслар, ёшлар, талабалар, соғлиқни сақлаш тизими ходимлари, педагоглар, маданият соҳаси ходимлари, қурувчи-муҳандислар, саноат корхоналари ходимлари, қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлар, ҳарбийлар, ички ишлар тизими ходимлари, имконияти чекланган шахслар, спортчилар, ишчилар сингари аҳолининг турли қатламлари ўртасида амалга оширилган тарғибот-ташвиқот ишлари ҳам ўз якунига етгани қайд этилди. 

Бундан ташқари, ишончли вакил томонидан жойларда аҳолининг турли қатламлари билан ўтказилган сайловолди учрашувларида номзодимиз тақдим этаётган Янги Ўзбекистон стратегияси ҳам тарғиб қилиниб, уни янада бойитиш мақсадида фуқаролар томонидан тақдим этилган таклиф ва мулоҳазалар нечоғли ўрганилганлиги борасида ҳам тўхталиб ўтилди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O'zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    913
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+