Ишончли вакилнинг сайловолди учрашуви тил байрамига бағишланган мусиқий дастурга уланиб кетди

22.10.2021, 20:50

Ишончли вакилнинг сайловолди учрашуви тил байрамига бағишланган мусиқий дастурга уланиб кетди

 Навоий шаҳридаги “Фарҳод” маданият саройида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ш.М.Мирзиёевнинг ишончли вакили Қ.Санақулов Навоий шаҳрида истиқомат қилувчи маҳалла фаоллари, хотин-қизлар ҳамда Навоий кон металлургия комбинати ишчи-ходимлари билан  сайловолди  учрашувини ўтказди.

Учрашув ишончли вакилнинг навоийликларга байрам табриги билан бошланди.

Кўтаринки кайфият билан бошланган сайловолди учрашувда ишончли вакил Қ.Санақулов ўтган беш йилликнинг мислсиз муваффақиятларига тўхталди.

Кейинги йилларда амалга оширилган кенг кўламли ишлар ва ислоҳотларни республика, вилоят ва Навоий шаҳри мисолида санаб, бугунги нурли кунларимизга, саодатли турмушимизга одилона ва оқилона сиёсат туфайли эришилганини таъкидлаб ўтди.

Ишончли вакилга кўра, охирги беш йилда айнан Навоий кон- металлургия корхонасида қиймати 2,4 миллиард доллар бўлган 16 та лойиҳа амалга оширилиб, инвестициялар ҳажми 2016 йилга нисбатан 3,4 мартага ошган, олтин ишлаб чиқариш 15 фоизга, кумуш эса  45 фоизга кўпайган ва комбинат олтин ишлаб чиқариш бўйича дунё миқёсидаги 10 та йирик компаниялар сафида 6-ўринни эгаллаган.

Ишончли вакил Ш.Мирзиёев ислоҳотлари асосида равнақ топаётган ишларни санаб ўтар экан, у кишининг янаги беш йилликда  кон-металлургия, кимё, энергетика ва бошқа муҳим соҳаларда жуда катта лойиҳаларни илгари сураётганини билдирди.

Жумладан, кейинги беш йилликда Навоий кон-металлургия комбинатида 1,7 миллиард доллар бўлган улкан инвестицион лойиҳалар амалга оширилиб, “Пистали” кони негизида йилига 4 миллион тонна олтин маъданини қазиб олиш ва қайта ишлайдиган 6-гидрометаллургия заводи барпо этилажаги, натижада эса, 2 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши ҳақида айтди.

Шунингдек, “Нуқракон” ва  “Косманачи” конларидан кумуш таркибли маъданларни қазиб олиш ва қайта ишлаш мажмуаси  ишга туширилиши билан кумуш ишлаб чиқаришни 20 тоннадан 200 тоннага етказиш режалаштирилаётганини гапирди.

Ишончли вакил президентликка номзоднинг илгари сураётган янги лойиҳалари асосида 12 минг нафар олий, 40 минг нафар ўрта маълумотли мутахассислар учун иш ўрни яратилиши, 4 минг хонадонга мўлжалланган кўп қаватли уйлар, мактаб, боғча ва бошқа ижтимоий объектлар барпо этилиши, қолаверса, туман ва шаҳарларда “Бағдод тажрибаси” асосида Янги Ўзбекистон массивлари бунёд этилиши тўғрисида сўзлади.

Учрашув давомида Навоий шаҳрида истиқомат қилаётган маҳалла фаоллари  томонидан ишончли вакил айтиб ўтган кўрсаткичлар юзасидан фикр ва мулоҳазалар билдирилди, номзоднинг сайловолди дастурига оид таклифлар айтилди.

Қизғин тарзда бўлиб ўтган сайловолди учрашув 21 октябрь - Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 32 йиллигига бағишланган мусиқий дастурга уланиб кетди.

М.Пирнафасова,

O'zLiDeP Навоий вилояти кенгаши

матбуот котиби

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    934
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+