Ишончли вакил сайловолди учрашувларига Қизилтепада якун ясади

22.10.2021, 20:52

Ишончли вакил сайловолди учрашувларига Қизилтепада якун ясади

Қизилтепалик сайловчилар президентликка номзоднинг ишончли вакили билан яна учрашди. Сайловолди тарғибот-ташвиқот ишларининг навбатдаги учрашув Қизилтепа аёллари, Қурилиш соҳасида малакали мутахассислар тайёрлаш мономаркази  касб-ҳунар курсларида таҳсил олаётган ёшлар иштирокида самимий ва кўтаринки руҳда ўтди.

Ишончли вакил дастлаб Янги Ўзбекистонда рўй бераётган оламшумул натижаларни санаб ўтар экан, Президентликка иккинчи бор номзоди кўрсатилган Ш.Мирзиёевнинг давлат раҳбарлиги давридаги шарафли йиллар, у кишининг таржимаи ҳоли ва Ўзбекистон келажаги учун тузган 10 йўналишдаги мукаммал сайловолди дастури ҳақида маъруза қилди.

Таниқли тадбиркорлар, фермерлар, ҳунармандлар, зиёлилар, раҳбарлар, меҳнаткаш инсонлар етишиб чиққан Қизилтепа тумани ишбилармонлар юрти экани эътироф этилиб, биргина Тошработ қишлоғида тадбиркор У. Файзиев ташаббуси билан барпо этилган "Toшработ текстель" корхонаси чет эл замонавий технологиясига асосланган, пахта толасидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган жараёнга эга корхона бўлгани айтилди.

Шунингдек, “Обод қишлоқ” дастури доирасида тумандаги қатор маҳаллалар янги қиёфа касб этган, боғча ва мактаблар, тиббиёт муассасаларининг фойдаланиш ҳолати бугунги кун талабларига монанд қурилган, қайта реконструкция қилинган, таъмирланган.

Эришилган ютуқлар ҳақида сўз борганда қизилтепалик хотин-қизлар вакиллари хамда ёшлар ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини ўртага ташлаб, мамлакат тақдирига ва бўлажак сайловга бефарқ эмасликларини билдиришди.

Олий Мажлис Конунчилик палатаси депутати А Тўлегенова ҳам сўз олиб, иштирокчиларни мамлакат равнақи учун энг халқпарвар, энг фидойи,  бир сўз билан айтганда, энг муносиб номзодни танлашда адашмасликка чақирди.

Учрашув  ислоҳотлар натижасида имтиёзларга эга бўлган ёшлар ва аёллар  томонидан айтилган шукрона ва миннатдорлик изҳорлари билан якунланди. Қизилтепа халқи 24 октябрдаги Президент сайловини катта хурсандчилик билан кутишаётганини ва бу кун сайлов ҳуқуқига эга оила аъзолари билан байрамона кайфиятда сайловга боражакларини айтишди.

М.Пирнафасова,

O'zLiDeP Навоий вилояти кенгаши

матбуот котиби

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    950
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+