Ишончли вакил Нанай қишлоғида

22.10.2021, 20:53

Ишончли вакил Нанай қишлоғида

Сайлов тарғибот кампанияси эълон қилинганидан буён мамлакатимиз бўйлаб сайловолди тарғибот ва ташвиқот ишлари давом этмоқда. Наманган вилоятида ҳам бу борада юқори савияда ташкилланиб келинмоқда.

O'zLiDePдан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилояти бўйича ишончли вакили Икромхон Нажмиддиновнинг вилоят бўйлаб сайловчилар билан учрашувлари кўтаринки руҳда ташкил этилди. Сайловолди учрашувларда O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши раиси Солижон Муминов бошчилигида партия фаоли ва журналист Комилжон Файзиев, вилоят Кенгаши ва туман (шаҳар) кенгашлари аппарат раҳбарлари ва ходимлари фаол иштирок этишмоқда.

Навбатдаги учрашув Янгиқўрғон туманининг сўлим гўшаси бўлмиш Нанай қишлоғининг Маданият марказида бўлиб ўтди. Учрашувни O'zLiDeP вилоят Кенгаши раиси С.Муминов кириш сўзини очиб берди.

Учрашувда сўз олган И.Нажмиддинов аввало нозмоднинг жамиятимиздаги ҳар бир соҳада амалга ошираётган ислоҳотлар, нуронийлар ва ёшларга, аёллар ва тадбиркорларга берилаётган имтиёз ва имкониятлар, ижтимоий ва иқтисодий соҳадаги ривожланишлар, айниқса номзоднинг сайловолди дастуридаги энг асосий масалаларга ҳам тўхталди. Шунингдек “Янги Ўзбекистон стратегияси” китобининг мазмун-моҳияти, унда илгари сурилган юрт тараққиёти ва халқ фаровонлиги йўлида амалга ошириладиган эзгу ғоялар билан ҳам бўлишди. Сўзларининг сўнггида номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришга барчани чорлади.

Учрашувда сўзга чиққан сайловчилар, бугунги янги Ўзбекистонинг ривожида, аҳолининг тинч ва фаровон ҳаёт кечиришида, миллатнинг миллий ва илмий тараққиётида Шавкат Мирзиёевнинг ўрни беқиёс эканини таъкидлаб, барчани овоз беришга чорлаб қолди.

  • Кўрилди
    777
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+