Халқнинг ишончи ва меҳрини қозониш олий саодатдир!

26.10.2021, 16:54

Халқнинг ишончи ва меҳрини қозониш олий саодатдир!

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига партиямиздан номзоди кўрсатилган Шавкат Мирзиёевни ана шундай улуғ бахтга мушарраф шахс деб бемалол айта оламиз.

Халқаро мезонлар ва стандартларга мос миллий сайлов қонунчилигимизга, очиқлик, ошкоралик, эркинлик ва адолат каби умумэътироф этилган демократик принципларга тўла мос ҳолда, кўтаринки руҳда ўтган сайловда, ҳақли равишда таъкидланганидек, халқимиз юксак тафаккури ва донишмандлигини намойиш этди. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод  Шавкат Мирзиёев 80,1 фоиз овоз билан ишончли ғалаба қозонгани ва Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайлангани мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда. Давлат ва ҳукумат бошлиқлари, хорижий сиёсат ва жамоат арбоблари, ишбилармон доиралар вакиллари, халқаро ташкилотлар раҳбарларидан қизғин табрик лар келиши давом этмоқда. Ўтган беш йилда Ўзбекистоннинг дунёдаги ривожланган демократик давлатлар қаторидан ўрин эгаллаши, мамлакатимизни сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан модернизация қилиш, эркин, тинч ва фаровон ҳаётни таъминлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлардан халқимиз нечоғлик рози экани кечаги натижадан ҳам маълум. Шавкат Мирзиёевнинг иқтисодиёт, тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги, таълим, тиббиёт, ҳудудлар равнақи, давлат бошқаруви, қонун устуворлиги, ташқи сиёсат, маданият соҳаларини ривожлантириш масалалари қамраб олинган сайловолди дастури аҳолида ёруғ истиқболга ишончни янада мустаҳкамлагани ҳам шак-шубҳасиз. Шу ўринда номзоднинг сайловолди дастурини ҳар томонлама пухта тайёрлаш, тарғибот кампаниясини жўшқин суръатда ташкил этиш, овоз бериш жараёнларида ҳаққонийликни таъминлаш каби саъй-ҳаракатларга муносиб ҳисса қўшган маслакдошларимизнинг заҳматли меҳнатларини алоҳида эътироф этишни ўзимнинг бурчим деб биламан. Шавкат Мирзиёевни халқимизнинг юксак ишончига сазовор бўлгани билан, халқимизни эса тўғри қарор қабул қилиб, Шавкат Мирзиёевдек йўлбошчини эмин-эркин сайлагани билан чин дилдан қутлаймиз. “Инсон қадри учун” бардавом ислоҳотларга партиямизнинг ҳар бир аъзоси камарбаста бўлишга тайёрлигини изҳор этишдан мамнунмиз.

Актам ХАИТОВ,

O‘ZLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари,

партия фракцияси раҳбари

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    515
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+