Инсон қадр-қимматини улуғлаш тамойилини халқимиз мамнуният билан қабул қилди

28.10.2021, 16:27

Инсон қадр-қимматини улуғлаш тамойилини халқимиз мамнуният билан қабул қилди

Сайловда “Инсон қадри учун” ғоясининг илгари сурилгани халқимиз томонидан мамнуният билан қабул қилинди. Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди стратегик дастури мазмун-моҳиятини акс эттирган бу ғоя орқали фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоялаш, инсон қадр-қимматини улуғлаш юртимизда катта аҳамият қаратилади.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод  Шавкат Мирзиёев 80,1 фоиз овоз билан ишончли ғалаба қозонгани ва Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайлангани халқимизнинг билдирган юксак ишончларининг намунаси деб биламан.

Албатта, халқимиз сайловда мамлакатимизнинг ёрқин келажаги учун овоз берди. Ҳамжиҳатлик, уюшқоқлик ва сиёсий-ҳуқуқий маданиятини тўла намоён этди. Чунки 5 йил давомидаги изчил ислоҳотлар Ўзбекистонни янги ва тўғри йўлдан кетаётганини, бу йўл истиқбол йўли, тараққиёт ва юксалиш йўли эканини халқимиз юракдан ҳис қилиб турибди.

Президент Шавкат Мирзиёев йўлбошчилигида Янги Ўзбекистонни барпо қилиш йўлидаги барча саъй-ҳаракатларимиз ўзининг самарасини беради,  янги Ренессанс пойдеворини қуришда халқимиз билим, салоҳият ва ақл-идрокини тўла намоаён этади, деб ишонаман.

  Мавлуда ИБРАГИМОВА,

  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

O'zLiDePфракцияси аъзоси

  • Кўрилди
    390
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+