Кластерларга яратилаётган имтиёз ва имкониятлар аҳоли бандлиги ва даромадларини янада ошишига хизмат қилади

29.10.2021, 10:59

Кластерларга яратилаётган имтиёз ва имкониятлар аҳоли бандлиги ва даромадларини янада ошишига хизмат қилади

Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 27 октябрь куни қишлоқ хўжалигида кластер тизимини ривожлантириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилиши соҳа ривожи йўлидаги ислоҳотларнинг янги босқичини бошлаб берди.

Йиғилишда Давлатимиз раҳбари қишлоқ хўжалиги ва агросаноатда самарадорликни ошириш учун кластерларга имкониятларни кенгайтириш кераклигини таъкидлаб, бир қатор ташаббус ва таклифларни илгари сурдилар.

Айниқса, пахта-тўқимачилик кластерлари йўналишида берилаётган имтиёз ва имкониятлар биз каби агросаноат кластерларини янада руҳлантириб, 2-3 баробар кўпроқ натижага эришиш йўлида тинмай ишлашга ундамоқда.

Боиси, энди пахта-тўқимачилик кластерларга бириктирилган 1 млн гектар пахта майдонларида ҳар бир гектарга 1 миллион сўмдан грант ажратилади. Бўялган мато ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчи ҳамда уларнинг камида 80 фоизини экспорт қилувчи кластер ва бошқа тўқимачилик корхоналарига 3 йил муддатга ижтимоий солиқ ставкаси амалдаги 12 фоиз ўрнига, 1 фоиз қилиб белгиланади, мол-мулк солиғини 3 йилга кечиктириб тўлаш имконияти берилади, очиқ танлов асосида барча кластерлар билан 30 йил муддатгача алоҳида шартнома тузилади.

Бундан ташқари кластерлар фаолиятини тугатиш, Республика комиссияси хулосаси асосида, фақат суд тартибида ҳал қилиниши белгиланди.

Шу билан бирга йиғилишда таъкидланганидек, ҳосилдорликни ошириш мақсадида импорт қилинадиган техника, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар божхона тўловларидан 3 йил муддатга озод этилади. Лазерли текислаш ускуналари ва дон уруғ сеялкаларини харид қилиш учун келгуси йилда 50 миллиард сўм субсидия ва божхона имтиёзлари берилади.

Келгуси йилдан ип-калавани қайта ишлайдиган кластерларга кредит олишда пахта хомашёси ва толасини гаровга қўйиш амалиёти жорий этилади.

 Албатта биз кластерлар Президентимизни билдираётган ишончларини оқлаймиз. Ишлаб чиқаришни кенгайтириш, экспорт хажмини ошириш, солиқ тушумларини кўпайтириш ва ўз навбатида аҳоли бандлигини таъминлашда ўзимизнинг муносиб хиссамизни қўшамиз.

Олимхон Бабаханов

“Art Soft Holding” МЧЖ бошқаруви раиси,

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати

  • Кўрилди
    831
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+