Халқ юрт истиқболига ишончи юксаклигини тўла намоён этди

29.10.2021, 11:03

Халқ юрт истиқболига ишончи юксаклигини тўла намоён этди

Сайлов замирида жуда катта рамзий маъно бор. Унда халқнинг ҳамжиҳатлик билан иштирок этиши бу давлатга ишонч, эътиқод мустаҳкамлиги ифодасидир. Бошқача айтганда, сайлов халқимизнинг сиёсий-ҳуқуқий маданияти юксалиб бораётганини кўрсатди, тинч, эркин ва  фаровон ҳаёт қуришга бўлган интилишларини намоён этди. Қувонарли ва муҳим жиҳати шундаки, мамлакатимизда ўтказилган Президентлик сайлови  жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилди.

Кўплаб давлатлардан, катта халқаро ташкилотлардан кузатувчилар келди. Улар сайлов участкаларига бориб, яратилган шароитларни, одамларимиз эртанги кунга бефарқ эмаслигини, сайловда фаол қатнашганини, оилалари билан келиб овоз берганини кўрди. Бу халқимизнинг руҳияти, кайфияти, сиёсий маданиятидан далолатдир. 

Эл эътирофи улуғ саодат.  Сайловда эл-юртимиз томонидан амалдаги Президент Шавкат Мирзиёевга билдирилган юксак ишонч  беш йил олдин бошлаган кенг кўламли ислоҳотларимизга берилган энг олий баҳо, десак сира муболаға бўлмайди. Сайловчиларнинг 80 фоиздан зиёди Шавкат Мирзиёевни қўллаб-қувватлади ва бу юртимизнинг ёрқин келажаги ва истиқболига халқимизнинг ишончи устуворлигини кўрсатди. Аминманки, бу ишонч албатта, оқланади,  барпо этилаётган Янги Ўзбекистонда янги Ренессанс пойдеворини қуриш йўлида астойдил қадам ташлаймиз.

Дилбар УСМОНОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

O'zLiDeP фракцияси аъзоси.  

  • Кўрилди
    350
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+