Депутат ташаббуси билан маҳаллага тоза ичимлик суви келди

01.11.2021, 16:33

Депутат ташаббуси билан маҳаллага тоза ичимлик суви келди

Маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳудудларда аҳолини қийнаб келаётган қатор муамммоларини аста секин ечимини топишда кўмаклашиб келяпти.

Хусусан, Халқ депутатлари Хонқа туман  Кенгаши депутати, O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Фарход Худайбергановга ўз сайланган ҳудуддаги “Дўрмон” маҳалласи  фуқаролари  Наврўз кўчасининг 650 метр қисмидаги 63 хонадонга, Пахлавонлар кўчасининг 150 метр қисмидаги 20 хонадонга, Дўрман 3-йўлак кўчасининг 200 метр қисмидаги 10 хонадонга, Нуризиё кўчасининг 100 метр қисмидаги 10 хонадонга тоза ичимлик суви етиб бормаганидан  мурожаат қилишган эди. Ушбу кўчаларга ичимлик суви  қувурларини ётқизиш орқали тоза ичимлик суви билан таъминлаш керак эди.      

Бу мурожаат бўйича депутат партия туман Кенгаши билан ҳамкорликда “Хоразм сувтаъминот” МЧЖ Хонқа туман бўлими бошлиғига депутатлик сўрови чиқарди ва муаммони зудлик билан ҳал этилишини талаб қилди. Ҳозирда депутатнинг саъй-ҳаракати билан Наврўз кўчасининг 650 метр қисмидаги 63 хонадон учун сув қувурларини ётқизиш ва хонадонларни  тоза ичимлик суви қувурига улаш ишлари бошлаб юборилди.

Насиба ВАИСОВА,

O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    451
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+