Уй-жойлар қурилиши кўлами кенгайтирилади

03.11.2021, 18:30

Уй-жойлар қурилиши кўлами кенгайтирилади

Президентимиз Шавкат Мирзиёев  “бизнинг энг олий мақсадимиз –одамларимизни рози қилиш” дея такрор ва такрор таъкидлаб келмоқда. Халқона ва самимий айтилган бу сўз мамлакат ижтимоий сиёсатини белгилаб беряпти. Хусусан, аҳолининг талаб-эҳтиёжлари ҳисобга олинган ҳолда республикамизнинг барча ҳудудларида кейинги йилларда  ипотека дастурлари доирасида 140 мингдан ортиқ хонадонли уй-жойлар барпо этилди. Бу ундан олдинги йилларга қараганда 10 мартадан ҳам кўп. Эътиборлиси, халқимиз турмуш тарзи, орзу-истакларига ҳамоҳанг бундай хайрли ишлар изчил давом эттирилади.

Кеча Президентимиз раислигида аҳолини уй-жой билан таъминлаш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида уйлар қурилиши кўламини кенгайтириш тўғрисида атрофлича сўз юритилди.

Мажлисда қайд этилганидек, ҳар бир ҳудудда  “Янги Ўзбекистон” массивлари барпо этилади.  Келгуси беш йилда уларда 250 мингдан зиёд оила уй билан таъминланади.

Йиғилишда шу борадаги бунёдкорлик ишларининг ташкилий, молиявий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Президентимиз “Янги Ўзбекистон” массивлари комплекс ривожланиш тамойили асосида барпо этилиши кераклигини таъкидлади. Шунингдек, давлатимиз раҳбари эҳтиёжманд оилаларга кўмаклашиш, бошланғич бадал ва фоизлар бўйича субсидия бериш муҳимлигини билдирди.

Таъкидлаш керакки, уй-жойларни кўпайтириш, одамларнинг бу борадаги эҳтиёжларини тўла қондириш Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида белгиланган муҳим вазифалардан бири. Халқ билан учрашувларда давлатимиз раҳбари инсон қадрини улуғлаш, муносиб турмуш шароитлари яратиш асосий мақсад бўлишини айтган эди. Буларнинг бош омили эса, аввало, уйли бўлиш, обод ва файзли яшашдир. Хайрли мақсадга эришиш йўлидаги саъй-ҳаракатлар янада кенгроқ миқёс касб этаётгани, янги босқичда давом эттирилаётгани қувонарлидир.  

Алишер Рўзиев,

O'zLiDeP Сурхондарё вилоят

Кенгаши аппарати раҳбари,

вилоят Кенгаши депутати

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    752
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+