Хоразмда куз-қиш мавсумига тегишли ташкилотларнинг тайёргарлик ҳолати қандай?

04.11.2021, 11:51

Хоразмда куз-қиш мавсумига тегишли ташкилотларнинг тайёргарлик ҳолати қандай?

Ана шу саволга жавоб топиш, куз-қиш мавсумида аҳоли эҳтиёжи қай даражада таъминланаётгани, бу борада мавжуд муаммоларни ўрганиш ва ҳал қилиш чораларини кўриш мақсадида Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги эшитуви ташкил этилди. Унда халқ депутатлари Хоразм вилоят ва Урганч шаҳар Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, таклиф қилинган 10 дан ортиқ идора ва ташкилотларнинг масъул ходимлари иштирок этди.       

Куз-қиш мавсумида аҳоли ва иқтисодиёт-ижтимоий соҳалар эҳтиёжини таъминлаш, айниқса фуқароларнинг мазкур даврда шароитини янада яхшилаш ва совуқ фасллардан талофатсиз чиқишларини таъминлаш, аҳоли хонадонлари, тиббиёт ва таълим масканлари, тадбиркорлик субьеклари ва инсон эҳтиёжи учун зарур бўлган барча жойларда газ, сув, иссиқ сув, кўмир, электр энергияси ва шу кабиларнинг захиралари яратилганлиги, бу борадаги қурилиш-монтаж ишлари, уларнинг аҳолига вақтида етказилиш чораларини кўриш борасида 3 та масалага алоҳида аҳамият қаратилди.

Йиғилилшда “Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ техник директори О.Ражабов, жойларда газ ва кўмир таъминоти бўйича Атажанов Аллаберган, Рахмонов Ҳамдамларнинг, тиббиёт муассасалари, соғлиқни сақлаш тизими борасида Б.Бойназаров, вилоят мактабгача таълим бошқармасидан Ў.Яқубовларнинг ҳисоботлари тингланди ва таклифлари ўрганилди.

Совуқ кунларда газдан узилган аҳолини сифатли кўмир билан узлуксиз таъминлаш борасида ҳам қатор ишлар амалга оширилган. Шу кунга қадар ижтимоий соҳа объектлари мактаб, мактабгача таълим ташкилотлари ва тиббиёт муассасалари тўлиқ кўмир билан таъминланган. 1238 та темир дафтарда турувчи оилаларга бепул кўмир тарқатилиши режалаштирилган. 

Шунингдек, эшитув давомида ташкилотлар ва депутатлар томонидан бир қатор муаммолар ҳам ўртага ташланиб биргаликда ечим топиш чоралари кўрилди. Хусусан, Гурлан туманидаги “Ўйилма” маҳалласидаги мактабгача таълим ташкилоти янгидан қуриб фойдаланишга топширилиши арафасида аммо, мазкур таълим ташкилотини электр энергиясига улаш ишлари кечикмоқда. Боғот тумани “Меҳнат гули” маҳалласида электр токининг пастлиги ҳам аҳолини қийнамоқда. Урганч шаҳридаги руҳий касалликлар диспансери канализация тизимини реканструксия қилиш зарур. Кўтарилган бу каби муаммолар депутатлар томонидан туман, шаҳар ва вилоят Кенгаши сессиясига киритилиб, маҳаллий буюджет маблағларини йўналтирган ҳолда ижобий ҳал этилишига келишиб олинди.

Насиба Ваисова,

O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    501
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+