O’zLiDePнинг ёш депутати 450 нафар ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминламоқчи
08.11.2021, 16:11

O’zLiDeP Бухоро шаҳар Кенгаши депутати, ташаббускор “Ideal Lift” МЧЖ раҳбари Комилжон Қудратов Жанубий Кореянинг “SONGUO MOBILITY INNOVATION CO, LTD” компания делегацияси вакиллари билан бўлган учрашувда Бухоро вилоятида қиймати 1 млрд 210 млн. долларга тенг бўлган йилига 30 минг дона электромобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича таклифлар ўртага ташланди ва кенг муҳокама қилинди.
—«Мен Жанубий Кореянинг ушбу компанияси билан ҳамкорлик қилишдан бениҳоя мамнунман. Aввало шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, ушбу 1 млрд 210 млн. доллар қийматга эга бўлган келишув лойиҳаси барча мақсадларни ўзида мужассам этган: бу ташқи бозорда республиканинг миллий манфаатларини ҳимоя қилиш, ўзбек истеъмолчиларининг манфаатларини қўллаб-қувватлаш ва янги 450 дан зиёд ишсиз аҳоли бандлигини таъминлашдир»— деб, таъкидлаб ўтди “Ideal Lift” МЧЖ раҳбари Комилжон Қудратов.
Мамлакатимизда қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорларнинг ролини янада ошириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида, икки томон, шунингдек, лойиҳа бўйича тайёргарлик ишларини бошлаш тўғрисида битимни, жумладан юқори технологияли ускуналарни етказиб бериш, лойиҳалаштириш, монтаж жараёни давомида назорат қилиш ва электромобиллар ишлаб чиқариш назарда тутилган шартномани имзоладилар.
Ўхшаш янгиликлар
-
Ёшларни янада қўллаб-қувватлаш бўйича Президентимиз баён этган вазифалар бажарилишига кўмаклашамиз
01.07.2022, 18:11
-
Конституциявий қонун лойиҳаси маҳалладаги хотин-қизлар, фаоллар, мактаб ва мактабгача таълим муассасаси раҳбарлари иштирокида муҳокама қилинди
01.07.2022, 18:08
-
Партия қуйи бўғинларида ҳам Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокама қилиняпти
01.07.2022, 16:33
-
Мамлакатимизда Конституцияни ислоҳ этиш жараёни қизғин паллага кирди
01.07.2022, 16:32
-
Конституциявий Қонун лойиҳаси Ромитанлик сайловчилар муҳокамасида
01.07.2022, 16:30
Фикрингизни қолдиринг