Янги Ўзбекистон тараққиётининг кафолатли йўлчироғи

09.11.2021, 15:18

Янги Ўзбекистон тараққиётининг кафолатли йўлчироғи

Янги тараққиёт йўли бошида турган Ўзбекистонга дастуриламал йўлчироқ вазифасини ўтовчи мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон стратегияси” китоби халқимизнинг Учинчи Ренессанс даври асосларини яратишда хизмат қилиши муқаррар.

O’zLiDeP Бекобод туман Кенгаши томонидан ташкил этилган “Хонқизи” МЧЖ” БПТда мазкур китобнинг тақдимот маросими ўтказилди. Унда партия туман Кенгаши ходимлари ҳамда “Хонқизи” МЧЖда фаолият кўрсатувчи ишчилар иштирок этишди.

Тадбирни партия туман Кенгаши аппарат раҳбари Абдужаббор Расулов очиб, Янги ўзбекистонни ва Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш борасида амалга оширилаётган туб ўзгаришлар ва ислоҳотларнинг мақсади, мазмун-моҳияти ҳамда устувор йўналишлари, миллий тараққиётимиз истиқболлари ҳақида атрофлича фикр юритилган асар ҳақида маълумот бериб ўтди.

 Шунингдек, Янги Ўзбекистон орзуси амалиётга, реал воқеликка айланаётгани таъкидланган китобнинг “Янги Ўзбекистон стратегияси”, “Халқпарвар давлат”, “Mиллий иқтисодиётни ривожлантириш”, Адолатли ижтимоий сиёсат”, “Маънавий тараққиёт”, “Хавфсизлик ва ташқи сиёсат”, “Ўзбекистон ва умумбашарий муаммолар” сингари бўлимлари мазмун-моҳиятини шарҳлаб берди. 

Тарғибот тадбирида сўз олган масъулияти чекланган жамият раҳбари Шоҳида Эрматова юксак салоҳиятли халқимиз ўзининг ғайрат-шижоати ва фидокорона меҳнати билан юртимизда Янги Ўзбекистонни – Учинчи Ренессансни бунёд этишга албатта қодирлиги қайд этилган китобнинг тарихий аҳамияти тўғрисида фикр юритди.

Тадбир сўнггида иштирокчилар томонидан  мавзу юзасидан берилган саволларга батафсил жавоблар олинди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    547
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+