Депутат иккинчи гуруҳ ногиронига амалий ёрдам кўрсатди

09.11.2021, 15:22

Депутат иккинчи гуруҳ ногиронига амалий ёрдам кўрсатди

Халқ депутатлари Жомбой туман Кенгаши депутати Нодир Тўраев тумандаги “Қудуқли” маҳалласида сайловчилар билан ўтказган учрашувида мазкур маҳалланинг “Қўнғирот” қишлоғида яшовчи иккинчи гуруҳ ногирони Зилола Асадова томонидан мурожаат келиб тушди. Мурожаатда З.Асадова икки нафар фарзанди ва турмуш ўртоғи билан ижарада туриши, турмуш ўртоғи мавсумий ишчи бўлиб, ҳозирда ўзлари ҳашар йўли билан қурган уйининг усти ёпилмаганлиги ҳамда эшик ромлари қўйилмаганлиги сабабли куз-қиш мавсумига тайёр эмаслигини айтиб депутатдан амалий кўмак сўраган. Мазкур масала депутат томонидан жойида ўрганиб чиқилди ва халқ депутатлари Жомбой туман Кенгашининг 39-сессиясига киритилди. Сессия қарорига кўра, ижтимоий аҳволи оғирлиги сабабли З.Асадовага қурилиш молларини олиш учун маблағ ажратилди.

Шунингдек, депутат томонидан туман тиббиёт бирлашмасига сўров юборилиб, З.Асадовага соғлигини тиклаш учун вилоят реабилитация марказига ордер олиб берилди.

O’zLiDeP  Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    557
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+