Депутат 7 та ташкилотга сўров юборди

09.11.2021, 15:24

Депутат 7 та ташкилотга сўров юборди

44-Чархин сайлов округидан Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашига сайланган O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Азиза Урдашева  Пастдарғом туманидаги Қўшчинор ҳамда Ўрта Чархин маҳаллаларида бўлиб аҳолини қийнаб келаётган муаммоларини ўрганди.

Қўшчинор маҳалласида аҳоли билан ўтказилган учрашувда фуқаролардан бир қатор мурожаатлар келиб тушди.

Жумладан, маҳалладаги Навбаҳор қишлоғидаги 200 метр йулга тош тўкиш  ва 20 та электр сим ёғочлари эскириб қолганлиги боис алмаштиришда кўмак сўралди. Фуқароларнинг айтишича, сим ёғочлар ўтган асрнинг 60-йилларида ўрнатилган бўлиб, эскирганлиги сабабли ҳудудда куз-қиш, баҳор мавсумида электр-энергияси жуда кўп ўчади. Депутат ушбу масала бўйича мутасадди ташкилотларга сўров юборадиган бўлди.

Шунингдек, Қўшчинор маҳалласида истиқомат қилувчи 60 ёшли Хасан Маҳкамов, 50 ёшли Фируза Раҳмоновалар сурункали касалликлариги борлиги сабабли саломатлигини тиклаш учун ордер олиб беришда ёрдам сўради. Аҳолидан келиб тушган мурожаатлар ижроси юзасидан депутат 7 та ташкилотга сўров юборди.

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    651
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+