Депутат ташаббуси билан янги кўприк қуриб берилди

10.11.2021, 16:23

Депутат ташаббуси билан янги кўприк қуриб берилди

O’zLiDeP депутатлари жойларда сайловчилар билан учрашиб, уларнинг муаммоларини тегишли ташкилотларга депутатлик сўров юбориш орқали мурожаатларини ўрганиб чиқмоқда.

Халқ депутатлари Қонликўл туман Кенгаши депутати Рустем Қалимбетовга  “Маданият” маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Бирлик”, “С.Нурумбетов”  ва  “Беруний” кўчаларида истиқомат қилувчи фуқаролар томонидан коллектор ўрнига кўприк қуриб беришда мурожаат қилди. Ушбу кўчаларда 72 та оиладан иборат 280 нафар фуқаро истиқомат қилиб келмоқда. Ушбу  маҳаллага  қарашли  ушбу кўчаларда кўприк  бўлмаган. Маҳалла аҳли эса 1,5 км йўлни туман марказидан айланиб ўтади. Халқ вакили мазкур муаммони  иккинчи сектор раҳбари А.Каримбаев ва “Маданият” МФЙ раиси Б.Убайдуллаевлар билан биргаликда атрофлича ўрганиб чиқди ва туман марказини бўлиб турган коллекторга кўприк қуриш масаласи ўз ечимини топди.

Депутатнинг саъй-ҳаракати билан муаммо ҳал қилиниб, аҳоли қатнови учун янги кўприк қуриш ишлари бошлаб юборилди.

    O’zLiDeP Қорақалпоғистон  Республикаси  

Кенгаши  матбуот хизмати

  • Кўрилди
    325
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+