30 нафар талаба-ёшлар O`zLiDePнинг истиқболли кадрлар захирасига олинди

10.11.2021, 16:27

30 нафар талаба-ёшлар O`zLiDePнинг истиқболли кадрлар захирасига олинди

O`zLiDeP Тошкент шаҳар  Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими ва Тошкент давлат шарқшунослик универститети билан ҳамкорликда “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда партия Тошкент шаҳар Кенгаши фаоллари, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгашларидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, университет профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

– Мазкур лойиҳадан кўзланган мақсад партия иш фаолиятида кадрлар захирасини шакллантириш ва уларнинг малакасини ошириш, партиянинг ривожи учун муносиб фаолларни танлаб олиш, – дейди O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Моҳинисо Фармонова. – Шу боис, лойиҳа доирасида кадрларнинг билими, савияси, тажрибаси, жамоатчилик ўртасидаги обрўси хусусида кенг ва батафсил ўрганишга ҳаракат қилдик. Чунки партиялар сафини билимли, ташкилотчи ва ватанпарвар ёш кадрлар билан тўлдириш устувор вазифамиз.

Тадбир давомида партия сафига қўшилишни истаган 10 нафар талабаларга O‘zLiDeP гувоҳномаси топширилди ва сиёсий жараёнларга қизиқиши баланд бўлган 30 нафар ёшлар истиқболли кадрлар захирасига олинди.

Тадбир сўнггида O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши ва шарқшунослик универститети ўртасида меморандум имлозанди.

  • Кўрилди
    547
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+