Жамият ва давлат бошқарув тизимини ривожлантиришга қаратилган янги ташаббуслар илгари сурилди

10.11.2021, 16:30

Жамият ва давлат бошқарув тизимини ривожлантиришга қаратилган янги ташаббуслар илгари сурилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг лавозимига киришишига бағишланган тантанали маросимда юртимизни янада ривожлантиришга қаратилган ниҳоятда долзарб ташаббуслар илгари сурилди.

Хусусан, давлатимиз раҳбари томонидан ривожланган демократик мамлакатлар тажрибасидан келиб чиқиб, жамият ва давлат бошқарув тизими айрим раҳбарларнинг субъектив нуқтаи назарига, содда қилиб айтганда, уларнинг қош-қовоғига қараб эмас, аксинча, мустаҳкам ҳуқуқий мезонларга эга бўлган институтлар фаолияти орқали амалга оширилиши зарурлиги таъкидланди.

Албатта янги марралар кўзланаётган бир пайтда масаланинг ушбу жиҳатига эътибор қаратиш жуда ҳам муҳим. Бу борада биринчи навбатда Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари ҳамда ҳокимларнинг ваколатларини аниқ белгилашга оид қонуний асосларни янада мустаҳкамлаш талаб этилади. Шунингдек, фуқаролик жамияти институтларининг эркин фаолият юритиши, давлат ва жамият бошқарувида фаол иштирок этиши учун зарур шароитлар яратиш, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини янада такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Зеро, демократик институтлар аҳолининг турли қатламлари, хусусан, ёшлар, хотин-қизлар, нуронийлар, ногиронлиги бўлган шахслар, спортчилар, фермерлар, ижодкорлар ва бошқалар манфатларини ҳимоя қилишда муҳим ўринга эга ҳисобланади. Шу маънода Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифалар мазкур соҳада ҳозирча фойдаланилмаган имкониятлар, айрим муаммоларнинг ечимига хизмат қилади.

Бир сўз билан айтганда кейинги беш йилга мўлжалланган янги стратегияда қайд этилган шу каби ҳаётий долзарб масалаларни пухта ўрганиб, уни босқичма-босқич мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётига жорий этиш зиммамизга алоҳида мсъулият юклайди.

Бахтиёр Рухиддинов,

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия

қўмитаси бўлим мудири,

Паркент туман кенгаши депутати

  • Кўрилди
    548
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+