Кўчат экиш умуммиллий ҳаракатга айланиб бормоқда

11.11.2021, 10:48

Кўчат экиш умуммиллий ҳаракатга айланиб бормоқда

Шу йил 2 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳолини уй-жой билан таъминлаш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш, шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни ҳозирги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш вазифаси юклатилди.

Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг барча ҳудудий кенгашлари, депутатлар, партия фаоллари ўз ҳиссаларини қўшмоқда.

Тошкент вилояти “Яшил макон” умуммиллий  лойиҳаси доирасида O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Кенгаш ҳузуридаги жамғарма, Янгийўл туман ҳокимлиги, “Янгийўл Марказий томорқа хизмати” МЧЖ ҳамкорлигида Янгийўл туманида семинар бўлиб ўтди. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги кўчат экиш, боғ яратиш ишларида нафақат вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари, балки барча давлат ва нодавлат ташкилотлари раҳбар ва ходимлари, аҳоли вакиллари фаол иштирок этмоқда. Янгийўл туманида ташкил этилган семинарда O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Актам Хаитов, кенгаш раиси ўринбосари Тўлқин Саттаров, Янгийўл туман ҳокими Улуғбек Ялгашев ва бошқа мутасаддилар, маҳаллий аҳоли иштирок этди. Яшил ҳудуд бунёдкорлари ўз яшаш ҳудудлари, туман ва шаҳар марказларига, иқлим шароитларидан келиб чиқиб, мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экдилар. O'zLiDeP ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамкорликда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт экиш, кўкаламзорлаштиришга қаратилган долзарб 40 кунлик ишларига бутун мамлакат бўйлаб ўз ҳиссасини қўшмоқда. Жумладан, худди шундай тадбир Ўрта Чирчиқ туманида ҳам ўтказилди.

  • Кўрилди
    511
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+